• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Enter Engineering ишчилар тўполонига муносабатида февраль учун ҳам маош тўланганини билдирди. Ходимлар эса бу ёлғонлигини айтмоқда

    Enter Engineering ишчилари маош йўқлиги сабаб ишлашда давом этишдан бош тортаётгани, 2023 йилдан бери маошини ололмаётган ишчилар шу тарзда норозилигини намойиш қилаётгани хабар берилганди.

    Компания масъулларининг баёнот беришича, ишчиларга 2024 йилнинг февраль ойи учун ҳам маош тўланган. Март ойи учун маош тўлаб бериш жараёнлари давом этмоқда.

    Фото: Скриншот
    Ходимларнинг иш ҳақи бевосита буюртмачи олдида бажарилган иш ҳажмининг муваффақиятли асослаб берилишига тўғридан тўғри боғлиқ. Шунга кўра, ҳозирги кунда ходимларнинг февраль ойи учун маошлари тўлиқ тўлаб берилган. Айни вақтда март ойи учун ҳажмларни асослаш жараёни кетмоқда, уларнинг якунига кўра, бутун иш ҳақи тўлаб берилади. Яъни шундай тартиб борки, унга кўра, аввалига қурилиш объектларида олдинги ойда бажарилган ишлар ҳажми буюртмачи олдида ҳимояланиши керак. Айнан ҳимоя қилинган ҳажмлар иш ҳақини баҳолаш учун асос бўлиб хизмат қилади. Сўнгра солиқларни ҳисоблаш ва ҳисоботларни топшириш, шунингдек, ходимларга тўлиқ маош бериш жараёнлари содир бўлади. Буларнинг ҳаммаси вақтни талаб қилади. 
    Ушбу механизмга кўра, айни вақтда Enter Engineering компаниясида ходимларга март ойи учун иш ҳақини тўлаш жараёни кетмоқда. Бу, биринчи навбатда, қурилиш компаниясининг ўзи, қолаверса, сифат назорати хизматлари ва буюртмачининг мустақил техник назорати хизматлари томонидан текширилиши керак бўлган қурилиш ишларининг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ, — дейилади компаниянинг Telegram’даги расмий каналида тарқалган хабарда. 

    Билдирилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолар уч йил олдинги фейк видеолар ҳисобланади. 

    Реал фактларга асосланмаган ушбу лавҳаларни тарқатмаслигингизни сўраб қоламиз. Шунингдек, компания ҳам, буюртмачилар ҳам ходимлари олдидаги барча мажбуриятларини бажариб келишини алоҳида айтиб ўтмоқчимиз, — дейди масъуллар. 

    Компаниянинг бу маълумоти билан танишган ишчилар масъуллар ёлғон гапириб, вазиятдан чиқишга уринаётганини айтмоқда. 

    Бу ёлғон, шунчаки вазиятдан чиқиш учун айтилаётган маълумот. Бизда 2023 йилнинг ноябрь ойи учун ҳам маош олмаганлар бор. 2024 йилнинг январь, февраль ойи ҳақида гапирмасак ҳам бўлади, — дейди бу ҳақда таҳририятга гапирган суҳбатдош. 

    Яна бир ишчининг маълум қилишича, бугунги тўполонлар сабаб масъуллар кўпчиликка таҳдид қилиб, ишдан бўшатиш билан ҳам қўрқитган. 

    Telegram’да Шоҳрух Эргашов номи билан ишчиларнинг бирига ёзган масъул маош сўраб, тўполон қилганларни “пода” деб номлаб, ишчига уларга қўшилмасликни маслаҳат беради. 

    Фото: Скриншот

    “Ният қанақа? Ишлашми ёки ‘уволнения’ ”, дея савол берган у ишчиларнинг бирига Telegram орқали хабар ёзар экан. Ишчи эса тўғри йўлда эканини, ишдан бўшатишса ҳам, кўчада иш кўплигини таъкидлайди.

    08.04.2024, 16:52   Изоҳ (0)   18758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Enter Engineering’нинг ўз вақтида маош ололмаётган ишчиларининг муаммоси вазирлик назоратига олинди 

    25.11.2023, 23:26

    Enter Engineering’нинг Олмалиқдаги масъуллари маош ололмаётганидан шикоят қилган ишчилари билан кўришди

    28.11.2023, 11:30

    Enter Engeneering кечикаётган маошини талаб қилган ишчиларини бўшатишни бошлади

    13.12.2023, 13:35

    Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов туманидаги оила хонадонида бўлди (фото, видео)

    08.04.2024, 16:50

    Ҳисор қўриқхонаси фотоқопқонига қор қоплонлари гуруҳи муҳрланди (видео)

    08.04.2024, 16:35

    Паркент туманига янги ҳоким тайинланди 

    08.04.2024, 16:11
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.