• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Солиқ қўмитаси Ўзбекистонда фаолият юритаётган расмий таксичилар сони ва уларнинг қанча даромад олганини маълум қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Унга кўра, республика бўйича йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар сони 457 764 нафарни ташкил қилди. Шундан ўзини ўзи банд қилганлар сони 457 313 кишини ташкил қилади.

    Уларнинг

    • 99,2 фоизи — 453 833 нафари эркаклар
    • 0,8 фоизи — 3 480 нафари аёллар.

    Бу ҳайдовчиларнинг:

    • 56,3 фоизи 30−50 ёшда (257 минг 629 киши);
    • 36,3 фоизи 30 ёшгача (166 минг 207) киши;
    • 7,3 фоизи 50 ёшдан катта (33 минг 477 киши).
    Фото: Telegram / “Фискал таҳлиллар”

    2025 йилнинг 7 ойи  мобайнида 215 та такси агрегатори солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилга қараганда 60 тага юқори.

    Январь июль ойларида 262,2 миллион марта йўловчи ташиш амалга оширилган. Такси бозори айланмаси эса 5 триллион сўмдан ошган. Шундан 3,6 триллион сўми ёки 72,2 фоиз қисмини нақд тўловлар ташкил этган. Нақдсиз пул ўтказмалари эса 1,4 триллион сўмга етди. Шунингдек, ўртача битта чек нархи 19 077 сўм бўлиб, ўтган йилги нархлардан 621 сўмга қимматлашган.

    7 ой давомида такси хизматини кўрсатган 1,8 минг нафар ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди (2024 йилда уларнинг сони 4,7 минг нафар эди):

    • 1 млн сўмгача — 140 276 нафар ҳайдовчи;
    • 1−5 млн сўм — 122 834 нафар ҳайдовчи;
    • 5−10 млн сўм — 59 407 нафар ҳайдовчи;
    • 10−50 млн сўм — 113 744 нафар ҳайдовчи;
    • 50−100 млн сўм — 19 186 нафар ҳайдовчи;
    • 100 млн сўмдан кўп — 1 836 нафар ҳайдовчи.

    Йўловчи ташишда энг кўп хизмат қилаётган автомобиль Cobalt бўлди. Ундан кейин Nexia ва Lacetti турибди. Электромобильлар эса ушбу хизматдаги автомобилларнинг 1,8 фоизини ташкил этади.

    2025 йилнинг февралда қабул қилинган президент қарори билан енгил автомобилларда йўловчиларни шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро ташиш ўзини ўзи банд қилган фуқаролар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди. Уларнинг 100 миллион сўмгача даромадларига солиқ ҳисобланмайди. Йил тугаши билан янги йил бошидан даромадлар қайтадан ҳисобланади.

    Ўзини ўзи банд қилган такси ҳайдовчиларининг йиллик даромадлари 100 миллион сўмдан ошганда, улар тўлаши лозим бўлган солиқлар солиқ органларининг хабарномаси асосида юридик шахслар (солиқ агенти)  яъни агрегаторлар томонидан тўлов манбайида ушлаб қолинади.

    Масалан, ҳайдовчи қайсидир компания томонидан ишлаб чиқилган тизимга уланиб, одам ташиш билан шуғулланмоқда. Унинг даромади йил давомида 100 млн сўмдан ошса, белгиланган тартибда солиқ тўлаши керак. Солиқни тўлаш учун ҳисоб-китобни тўғри қилиш керак, ҳисоботларни Солиқ идорасига юбориш керак. Мана шу ишларни энди ҳайдовчи қилмайди, унинг ўрнига тизимни ишлаб чиққан ва фойдаланиш учун ҳайдовчига очиб берган компания бажаради.

    7 август, 15:13   Изоҳ (0)   1132
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Озарбайжон—Арманистон тинчлик келишувини олқишлади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:46

    Эксперт Ҳабиб ва Конор ўртасидаги реванш жанг нега ўтказилмаганини очиқлади

    Спорт | 9 август, 17:45

    “Калмар ўйини” қандай суратга олинган: машҳур сериалнинг яратилиш тарихи ҳақида

    Кино | 9 август, 17:40

    Ўзбекистонда иш излаш ва ходим топиш учун махсус портал яратилади

    Ўзбекистон | 9 август, 17:39

    “Чақмоқ Маквин” қайтмоқда: Дисней машҳур мультфильм асосида янги сериал суратга олади

    Кино | 9 август, 16:55

    Сурхондарёда танишининг беҳаё видеоларини тарқатиш билан шантаж қилган эркак қўлга олинди

    Ўзбекистон | 9 август, 16:40

    “Ҳушимдан кетдим, ҳатто тез ёрдам чақирмаган” — Қаршида ИИБ ходими ҳомиладор аёлни калтаклаган бўлиши мумкин (видео)

    Ўзбекистон | 9 август, 16:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.