• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия қўшнисига ҳамла қилган кун: Европанинг XXI асрдаги илк урушига 17 йил тўлди

    Қарийб 70 йил ҳукм сурган баҳайбат империя 1991 йили тарих қарига ғарқ бўлди. Аммо у қояга урилган вақти юз берган ёриқлар турли нуқталарда этник, диний ва чегара муаммоларини келтириб чиқади. Бу совет политтехнологлари хариталарга чизиқ тортиш вақти атайин қолдириб кетган миналар оқибатида юз берди. Россия 2008 йили Грузиядан тортиб олган Абхазия ва Жанубий Осетия шулар жумласидан.

    Абхазия Социалистик Совет Республикаси болшевиклар Москвада ҳокимиятни мустаҳкамлаб улгурган 1921 йилнинг 4 мартида ташкил этилди. Дастлаб “шартномавий республика” мақомини олгани боис у Грузия ССР билан тенг статусда эди. Бироқ 1931 йили ҳудуд Тбилисига бўйсундирилиб, Абхазия Мухтор Совет Социалистик Республикаси номини олди. 1989 йилги маълумотларга кўра, ҳудудда яшовчи 525 000 аҳолининг 45.7 фоизини грузинлар, 17,8 фоизини эса абхазлар ташкил этган. Этник русларнинг сони эса тахминан 75,000 кишига борган.

    2008 йилги қонли можаро марказида турган яна бир ҳудуд Жанубий Осетия Грузия ССР таркибидаги мухтор вилоят ўлароқ 1922 йилнинг 20 апрель куни ташкил этилди. Шимолий Осетия эса Россия СФСР ихтиёрида қолди. Бу билан осетин халқи иккига бўлинди.

    Абхазиядан фарқли ўлароқ, бу ерда осетинлар аҳолининг мутлақ катта қисмини, бошқача айтганда, учдан иккисини ташкил этган. 1989 йили ҳудудда тахминан 65,000 осетин яшаган. Грузинлар эса қарийб 30 минг киши билан иккинчи этник гуруҳ эди.

    Абхазия ва Жанубий Осетия халқаро тан олинган Грузия ҳудудининг бешдан бирини ташкил этади
    Фото: Reddit

    Совет Иттифоқи қулагач, Тбилиси Абхазия ва Жанубий Осетияни ўз таъсирига олишга ва бу билан ҳудудий яхлитликни мустаҳкамлашга ҳаракат қилди. Бироқ бу 1993 йилга қадар давом этган қонли можарога туртки берди. Ҳар учала томондан қарийб 30 минг қурбон берилган бу курашда Грузия мағлуб бўлди. Тбилиси билан алоқаларни узишни истаётган иккала субъект эса де-факто мустақиллик қўлга киритди. Фуқаролар урушидан эса фақат Москва манфаат кўрди.

    1994 йили Россия МДҲ мандати остида Абхазияга “тинчликпарвар кучлар” киритди. 2000 йилдан бошлаб эса Абхазия аҳолисига оммавий равишда рус паспортлари тарқатила бошлади. Айни шу омил келгусида Кремлга “ўз фуқароларини ҳимоя қилиш” баҳонаси билан ҳарбий интервенсия уюштиришга имкон берди.

    Можаро сабаблари

    Грузия 2004 йили “Атиргул инқилоби”ни бошдан кечирди. Мана шу воқеалар натижасида ҳокимиятга келган Михаил Саакашвили кенг кўламли ислоҳотлар бошлади. Суд ҳуқуқ тизими, иқтисод ва бошқа соҳаларда радикал ўзгаришларга қўл урган янги президент ташқи сиёсат борасида ҳам кескин қадамлар ташлади.

    Атиргуллар инқилоби натижасида ҳокимиятга келган Саакашвили ташқи сиёсий векторни Ғарбга бурди
    Фото: ҲуффПост

    Тбилиси НАТО аъзоларидан бирига айланишни ўзи учун стратегик мақсад деб белгилади. 2008 йил январида ўтказилган референдумда мамлакат аҳолисининг 77 фоизи альянсга қўшилишни ёқлаб овоз берди. Бу эса ўзининг шундоққина биқинида НАТО аъзоси пайдо бўлишини истамаган Россияни сергак торттирди.

    Бундан аввалроқ, аниқроғи 2004 йили Михаил Саакашвили Жанубий Осетиядан Грузияга кенг ёйилган контрабанда тизимига қарши ашаддий кураш бошлаган эди. Бунинг натижасида маҳаллий аҳоли турмуши оғирлашиб, икки ўртадаги муносабатлар кескинлашди. Бу ҳам етмагандек, мазкур қадам чегараолди тўқнашувларни бошлаб берди.

    Ўша йилнинг ўзида Жанубий Осетия кучлари 50 нафар грузин аскарини асирга олди. Музокаралардан сўнг улар 47 нафари озод этилди. Саакашвили мазкур воқеаларга муносабат билдириб, муаммо илдизи осетинлар эмас, балки Россияга боғлиқ эканини таъкидлаган эди. Бу вақт ичида қуролли ҳаракатлар давом этиб, 17 нафар грузиялик қурбон бўлди. Осетия эса беш кишидан айрилди. Бироқ Россия аралашуви билан томонлар омонат сулҳга кўнди. Орадан бир йил ўтиб, Тбилиси мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиклашнинг дипломатик йўлини таклиф қилди. Аммо бўлгинчилар бунга қарши эди.

    Россия босқини

    2008 йил апрель ойида Грузияга тегишли разведкачи дрон Россия кучлари томонидан Абхазия устида уриб туширилди. Аммо Москва жавобгарликни ўз зиммасига олишдан бош тортди. Таранглик ортиб бораётган бир вақтда Москва бўлгинчиларни дастаклаш учун 2500 кишилик қўшин юборди. Грузия ҳам армияни шай ҳолатга келтирди.

    Ўша йилнинг 1 август куни Грузия полиция машинаси осетинлар томонидан ўрнатилган портловчи мосламага учради. Беш нафар офицернинг жароҳатланишига сабаб бўлган воқеага грузин снайперлари жавоб қайтарди. Натижада 4 киши ўлди. Шундан сўнг Жанубий Осетия кучлари Грузия қишлоқларига миномётлардан зарба берди. Чегараолди тўқнашувлар икки кун давом этди. Ҳудудда яшовчи тахминан 20 минг осетин эса Россияга эвакуация қилинди. Кескинликни дипломатик йўл билан юмшатишга қаратилган ҳаракатлар натижа бермади.

    7 августдан 8 августга ўтар кечаси Грузия президент Михаил Саакашвили Жанубий Осетия пойтахти Схинвали устидан назоратни тиклаш учун кенг кўламли ҳарбий операция бошлашга буйруқ бериб, буни сепаратизмга қарши конституциявий чора деб атади. Бунга жавобан Россия олдиндан тайёрлаб қўйилган режага мувофиқ, “ўз фуқаролари ва тинчликпарвар кучларини ҳимоя қилиш” баҳонаси билан Жанубий Осетияга қўшин киритди.

    Жанубий Осетия томон йўл олган рус ҳарбий техникалари
    Фото: AP

    8 август соат 11:30 га бориб Грузия кучлари Жанубий Осетияга тутун гранаталари билан огоҳлантирувчи зарба берди. Тинч аҳоли хавфсиз ҳудудларга чекиниши учун ярим соат кутилгач, армия бўлгинчилар позицияларини замбараклардан ўққа тута бошлади.

    Шундан сўнг Грузия қўшинлари учга бўлинди. Улардан бири шаҳар маркази томон юриш бошлади. Яна иккита пиёда бригадаси эса қанотлар хавфсизлигини таъминлашга жавобгар бўлди. Уларнинг мақсади шаҳар теварагидаги тепаликларни эгаллаб, муҳим нуқталарни назоратга олиш эди. Рўйхатда Россия армияси ўз қўшинларини олиб ўтиши кутилаётган Роки туннели ҳам бор эди.

    Roki tunneli
    Роки туннели
    Фото: IMAGО Имагес

    Грузия армияси Жанубий Осетиядаги қатор қишлоқларни эгаллади. Бироқ Кваиса номли аҳоли масканида кучли қаршиликка дуч келишди. Грузин махсус хизматларининг мудофаани ёриб ўтишга уринишлари ҳам самара бермади.

    Схинвалига кирган Грузия қўшинларини “тинчликпарвар контингент” сифатида юборилган Россия кучлари кутиб олди. Бунга жавобан, Грузия армияси Cobra зирҳли транспорт воситаларига ўрнатилган пулемётлардан ўт очди. Орадан кўп ўтмай, жангга Россиянинг БМП-1 пиёда жанговар машиналари ҳам қўшилди.

    Шундан сўнг грузинлар оғир жанговар машиналар сўраб мурожаат қилди. Уларга ёрдам бергани учта Т-72 танклари етиб келди. Биринчи жанговар машинаси кузатув минорасини нишонга олди. Шундан сўнг россияликлар жангга олиб чиққан учта БМП-1 ҳам йўқ қилинди. Бироқ мазкур жанг учала танк учун ҳам охиргиси бўлди.

    Gruziyaning janglarda йўq qilingan T-72 tanki
    Грузиянинг жангларда йўқ қилинган Т-72 танки
    Фото: Тармоқдан

    Икки соатлик жанглардан сўнг 1500 аскардан иборат Грузия қўшини Схинвали марказига етиб борди. Шундан сўнг улар Россия армиясининг шаҳар шимолидаги яна бир базаси томон йўл олди. Рус манбаларига кўра, соат 11:00 га бориб Схинвали Москвадан расман ёрдам сўраган. Аммо Тбилиси Россия самолётлари Грузиянинг қатор ҳудудларига ҳаво зарбаларини ундан олдинроқ бошлагани ҳақида маълум қилган.

    Уруш аввалида Грузия ҳарбий ҳаво кучларида Су-24 фронт бомбардимончилар ва Л-39 Альбатрос ўқув-машғулот самолётлари бор эди. Мамлакатда бирорта ҳам қирувчи йўқлиги боис улар Россиянинг Су-27 ва МиГ-29 самолётларини тўхтата олмади. Руслар қисқа вақт ичида мамлакатнинг аксар ҳудудида ҳаво устунлигига эришди. Грузия учоқлари аэродромлардаёқ йўқ қилинди.

    Бу вақтда Схинвалидаги жанглар давом этди. Грузин армияси шимол йўналиши бўйлаб ҳужум қилди. Бироқ кучли қаршилик ортидан ортга чекинишга мажбур бўлди. Россиядан етиб келган қўшимча кучлар эса уларни шаҳар четига сиқиб чиқарди. Эртаси куни грузинлар шаҳарни эгаллашга яна бир уриниб кўрди. Аммо рус армиясининг қарши ҳужуми сабаб жиддий талафотларга учради. Чунки кучлар нисбати ўзгариб улгурганди.

    Россия танклари Грузияда
    Фото: Атлантиc Cоунcел

    Қонли пистирма

    9 август куни урушнинг қонли ва энг машҳур воқеаларидан бири юз берди. Россиянинг 58-умумқўшин армияси қўмондони генерал-лейтенант Анатолий Хрулёв бошқариб келаётган 135-мотоўқчи полки тузоққа тушди. Грузия махсус кучлари пухта тайёрланган пистирмага уюштириб, колонна таркибидаги 30 та техникадан 25 тасини сафдан чиқарди. Генералнинг ўзи эса оёғидан жароҳатланди. Омон қолган аскарлар эса кичик гуруҳларга бўлинганча ҳар тарафга қочди.

    Шундан сўнг грузинлар Россиядан қўшимча кучлар оқимини тўхтатиш учун Роки туннелини портлатишга қарор қилди. Аммо бу миссияни бажаришга юборилган саботаж гуруҳи йўлда Россия махсус кучлари қаршилигига учради. Шу куни пойтахт ва Божроми каби йирик шаҳарларга ракета зарбалари берилди. Тинч аҳоли мавзелари нишонга олиниши натижасида олтмишга яқин инсонлар ҳалок бўлди.

    Грузиялик эркак Россия кучлари нишонга олган бино олдида. Гори, Грузия 
     
    Фото: Зураб Курцикидзе/EPA

    Бундан ташқари, Россия кучлари Озарбайжон нефтини Туркияга ташийдиган Боку-Тбилиси-Чейҳан қувурига ҳам зарба берди. Бу эса транзит тўловлари эвазига юқори даромад оладиган Грузия учун оғриқли қадам эди.

    10 август тонгига келиб Грузия ўз қўшинларини Жанубий Осетиядан олиб чиқиши ҳақида маълум қилди. Президент Саакашвили эса расман оташкесим эълон қилди. Бироқ Россия томони Тбилисидан янграган баёнотларни эътиборсиз қолдирди. Бўлгинчи ҳудудлардан чекинаётган грузин аскарлари таъқиб этилди. Каспий денгизида эса Россия кемалари Поти шаҳрини бомбардимон қилди.

    Августнинг 11 июнига келиб, Грузия Жанубий Осетиядан ўз қўшинларини бутунлай олиб чиқди. Гори шаҳрига жамланган армия интенсив бомбардимонга учради. Россияликлар ҳарбий нишонлардан ташқари маъмурият, олийгоҳ ва ҳарбий госпиталга ҳам зарба берди. Натижада 8 киши, жумладан даниялик журналист ҳалок бўлди. Аммо бу ҳам Россия армиясини тўхтатмади. Улар ҳужумни давом эттириб, пойтахт Тбилисига 40 километргача яқинлашди.

    Politiciansъ Remarks on the Anniversary of the Start of 2008 Russo-Georgian  War – Civil Georgia

    Аммо Европа Иттифоқи, айниқса, Франциянинг ўша вақтлардаги президенти Николя Саркозининг фаол дипломатик саъй-ҳаракатлари билан 12 август куни қуролли ҳаракатлар тўхтатилди. Томонлар “Медведев-Саркози олти бандли режаси” деб ном олган ўт очишни тўхтатиш келишувини имзолади.

    Аммо Москва келишувнинг баъзи бандларини бажармади. Қолаверса, ўша йилнинг 26 август куни Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини расман тан олди. Ҳудудий яхлитлигига жиддий зарба берилган Грузия эса қўшниси билан дипломатик алоқаларни узди.

    Можаро сабаб Грузия халқаро тан олинган ҳудудининг қарийб бешдан бирини йўқотди. Қуролли ҳаракатларда 412 нафар грузин ҳалок бўлди. Улардан 170 нафари ҳарбийлар, яна 14 нафари эса полиция ходимлари эса. Ярадорлар эса 1700 кишидан ошиб кетди. Россия мудофаа вазирлиги 67, баъзи манбаларга кўра эса 74 нафар ҳарбий хизматчисидан айрилди. Жанубий Осетия эса 200 аскарини қурбон берди.

    US, Russia spar over deadly Georgian conflict - ABC News

    Бир қарашда Россия томони кам талафот бергандек кўриниши мумкин. Бироқ амалиёт кўлами ҳамда заиф рақибга нисбатан олиб қаралса, улар сезиларли йўқотишларга учради. Бу ўзаро мувофиқлаштиришнинг йўқлиги ва разведканинг лаёқатсизлиги билан изоҳланади.

    Грузия олти кун давом этган можаро вақти русларнинг камида 21 та самолёти уриб туширилганини даъво қилади. Энг ишончли манбаларга кўра, уларнинг сони 6 та. Рўйхатда учта Су-25, иккита Су-24 ва битта Ту-22М3 стратегик бомбардимончиси бор. Айниқса, юқорида саналганларнинг охиргиси қимматбаҳо актив бўлиб, узоқ масофадан ракеталар учиришга ҳамда ядровий қуролларни ташишга мўлжалланган.

    Россиянинг Ту-22М3 стратегик бомбардимончиси
    Фото: Military Review

    Россиянинг қуруқликдаги йўқотишларини ҳисоблаш қийинроқ кечган. Визуал далилларга асосланган манбаларга кўра, россияликлар 4-5 та Т-72 танклари, тахминан 20 га яқин БМП-1 ва БМП-2 пиёда жанговар машиналари ҳамда энг ками 3 та БТР-80 зирҳли транспорт воситаларидан айрилган. Бундан ташқари, 20 дан ортиқ КамАЗ ва Урал юк машиналари сафдан чиқарилган.

    Уруш сабаблари ва у қайси томонга кўпроқ манфаат бергани ҳақида баҳс-мунозаралар ҳозирга қадар давом этади. Президент Саакашвили мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиклаш нияти билан кескин қадам ташлагани шубҳа остига олинмаса ҳам, баъзилар уни оқибатини ўйламай иш қилишда айблайди. Уларнинг фикрича, Грузия раҳбари НАТО аралашувига умид қилган, Кремль эса улар қўл-қовуштириб ўтиришларини аниқ билган.

    8 август, 21:35   Изоҳ (0)   5192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Грузия#Россия#НАТО#Саакашвили#Медведев
    Ҳумоюн Тожиддинов

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45

    Суперлига. “Қўқон-1912” сафарда “Шўртан”дан устун келди

    Спорт | 12 август, 22:42

    Ўзбекистонда ойлик даромади кўплар инфляцияни кучлироқ сезаётгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 22:30

    Коинотда илк бор Қуёш тизимининг эгизаги топилди

    Дунё | 12 август, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.