• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бойсунда оммавий заҳарланишлар йўқ” — ФВВ Сурхондарёдаги газ конидаги вазият ҳақида изоҳ берди

    Бойсунда 1 сентябрь куни “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли қудуқда бурғилаш ишлари вақтида технологик жараённинг бузилиши оқибатида олтингугурт гази чиқиши кузатилган эди. Орадан 10 кун ўтган бўлса-да, газнинг чиқиши тўхтагани йўқ ва бундан аҳоли, кенг жамоатчилик норози бўлмоқда. Масъуллар вазият қандайлиги хусусида аниқ маълумотлар беришгани йўқ.

    Самандар Ҳикматуллаев
    Фото: АОКА

    Бугун, 11 сентябрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ФВВ матбуот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди. Унинг айтишича, ҳудудда ҳукумат комиссияси иш олиб бормоқда ва ҳолат яқин кунларда бартараф қилинади.

    Газнинг табиатга чиқараётган зарарини камайтириш мақсадида сизиб чиққан газ ёндириб қўйилган. Бу тажриба бутун дунёда бор. Шамол қайси томонга эсса газ ўша томонга қараб эсиб боради. Бу ер тоғолди ҳудуд бўлгани боис турли томонлардан шамол эсади.

    Ўша ҳудуддаги бир нечта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган. Лекин аҳоли яшаш жойига қайтиб келиш ҳолатлари кузатилмоқда. Оммавий заҳарланишлар йўқ. Тўғри, мол-ҳолларини, уй-жойларини кўриш учун келган фуқароларда айрим ҳолларда заҳарланиш ҳоллари бор. Бу енгил заҳарланиш. Шифокорга мурожаат қилганидан сўнг қисқа вақт ичида булар керакли ёрдамни олиб, шифохонадан чиққан ҳолатлар бор. Улар ўз ишларини давом эттирмоқда, деди Самандар Ҳикматуллаев.

    ФВВ масъулининг қўшимча қилишича, яқин кунларда бу конни жиловлаш ишлари олиб борилади, аммо муддати аниқ эмас.

    Нима бўлган эди?

    1 сентябрь куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти Бойсун тумани “Кўлқамиш”  МФЙ ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли 604-сон қудуғида бурғилаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши оқибатида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.

    Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган.

    Президентнинг шахсан топшириғига асосан, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов, Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Абдулла Қўлдошев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда “Ўзбекнефтгаз” бошқарув раиси Баҳодир Сиддиқов ҳодиса жойига етиб борган.

    Энергетика вазири томонидан тарқатилган маълумотда айтилишича, бу ерда барча тегишли вазирлик ва ташкилотларни жалб этган ҳолда, Тезкор штаб ташкил қилингани техноген офат асоратларини бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

    11.09.2024, 18:51   Изоҳ (0)   6535
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Юксалиш” раиси энергия тармоғига ажратилган маблағларни очиқлашга чақирди

    18.04.2024, 13:17

    Қозоғистонда ер остида портлаш содир бўлди (видео)

    23.06.2024, 18:30

    Қашқадарёда қувурдан газ сизиб чиқиб, ёнғин юзага келди (видео) 

    21.08.2024, 13:37

    Андижондаги 660 та балиқ хўжалиги кооперация орқали 10 мингта янги иш ўрни яратади

    11.09.2024, 18:22

    “Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди” — Шавкат Мирзиёев

    11.09.2024, 17:44

    Ўзбекистонда олти ойда Навоий, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкентда камбағалликни қисқартириш бўйича ўзгариш бўлмаган

    11.09.2024, 17:31
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Европа Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади — Bloomberg

    Дунё | 25 май, 11:37

    Sany powerʼдан Seer powerʼга — янги ном, янги мақсадлар

    Ўзбекистон | 25 май, 11:31

    Анжелина Жолининг мухлислари унинг қўриқчиси сабаб актрисадан хавотирда

    Кино | 25 май, 10:51

    Россияда мигрантларга биттадан ортиқ телефон рақамига эга бўлиш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 25 май, 10:29

    Лука Модрич “Реал” билан расман хайрлашди: “Якунлангани учун йиғлама, содир бўлганидан қувон”

    Спорт | 25 май, 10:19

    Павел Дуров севгилисига Голливуддаги ролни 400 минг долларга совға қилди

    Шоу-бизнес | 25 май, 09:41

    Ўзбекистонда янги автомобиллар учун божхона тўловларини ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 май, 09:09

    Гарначо ўз хизматларини “Реал”га таклиф қилди

    Спорт | 25 май, 08:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.