Ҳиндистоннинг Жамму шаҳрида полиция маҳаллий темирйўл вокзалини портлатиш таҳдиди ёзилган хатни оёғига боғланган каптарни қўлга олди. Бу ҳақда The Indian Expess хабар бермоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, қуш 18 август куни кечқурун Покистон билан чегарадош Катмария туманида ушланган. Урду ва инглиз тилларидаги хатда Kashmir Freedom (Кашмир озодлиги) ва Time has come (Вақт келди) сўзлари, шунингдек, портловчи қурилма ёрдамида вокзални портлатиш режалаштирилгани ҳақида огоҳлантириш мавжуд эди.
Манбаларнинг таъкидлашича, бу таҳдид айнан каптар орқали етказилган илк ҳодиса ҳисобланади. Илгари Покистон томонидан турли хабарлар битилган ҳаво шарлари, байроқлар ва қушлар учирилган.
Куч тузилмалари хавфсизлик чораларини кучайтирган. Вокзал ва темирйўлларни қўриқлашга кинологлар ва сапёрлар жалб этилган, полиция кучайтирилган тайёргарлик ҳолатига ўтказилган. Мутахассислар бу кимнингдир ҳазилими ёки пухта режалаштирилган фитнанинг бир қисми эканлигини текширмоқда.
Экспертларнинг фикрича, кабутар бундай хабарларни етказиш учун махсус ўргатилган бўлиши мумкин. Шундай бўлса-да, ҳокимият бундай ҳолатларга жуда жиддий ёндашишга мажбур.
Изоҳ (0)