• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой АҚШни савдо уруши бошланишидан огоҳлантирди 

    АҚШ Канада, Хитой ва Мексикадан келтирилаётган товарларга божхона тўловларини жорий этади. Президент Дональд Трамп тегишли фармонни 1 февраль куни имзолади. Бунга жавобан Хитой АҚШни савдо уруши бошланишидан огоҳлантирди.

    Фото: Reuters

    АҚШга қўшни бўлган Канада ва Мексика маҳсулотлари учун бож 25 фоизгача, Канададан олиб келинадиган хом нефть учун эса 10 фоиз миқдорида белгиланди. Худди шундай — ўн фоизлик ставка Хитойдан келтирилаётган товарларга ҳам қўлланилади.

    Трамп ўз қарорини ноқонуний мигрантлар ва гиёҳванд моддалар контрабандаси таҳдиди билан изоҳлади.

    “Биз америкаликларни ҳимоя қилишимиз керак, менинг президент сифатидаги вазифам эса — ҳамманинг хавфсизлигини таъминлаш”, деб ёзди у Truth Social ижтимоий тармоғида.

    Шу пайтгача АҚШ, Канада ва Мексика ўртасидаги товар савдосида деярли ҳеч қандай қўшимча божлар мавжуд эмасди. Чунки Вашингтон, Оттава ва Мексика USMCА эркин савдо битимини имзолаганди. Трампнинг ўзи бу ҳужжатга Оқ уйдаги биринчи муддати давомида имзо чеккан.

    Эҳтимолий савдо уруши

    АҚШ Хитойдан импорт божларини яна бир бор оширгач, Пекин Вашингтонни савдо уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида “савдо ёки божхона урушида” ғолиблар бўлмаслиги таъкидланган.

    “Қўшимча 10 фоиз миқдоридаги божлар мамлакатлар ўртасидаги наркотрафикка қарши курашда икки томонлама ҳамкорликка таъсир қилиши ва унга зарар етказиши муқаррар”, дейилади вазирлик хабарида.

    Хитой “янги божларни қатъиян рад этиши” ва “ўз ҳуқуқ ва манфаатларини қатъий ҳимоя қилиши учун “тегишли жавоб чораларини кўриши”ни таъкидлади.

    АҚШ устидан ЖСТга шикоят

    Бундан ташқари, Хитой Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) АҚШга қарши шикоят қилиш ниятида. Пекиннинг фикрича, АҚШ томонидан божларнинг бир томонлама киритилиши ЖСТ қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳисобланади.

    Хитой баёнотида бундай чоралар “АҚШга нафақат ички муаммоларини ҳал қилишга ёрдам бермаслиги, балки нормал иқтисодий ва савдо ҳамкорлигига путур етказиши” таъкидланган. Хитой ҳукумати Вашингтонни “ўз сиёсатини қайта кўриб чиқишга“ чақирган.

    Трампнинг айблови

    Президент Канада, Мексика ва Хитойни ўлимга олиб келувчи фентанил гиёҳванд моддасини АҚШга контрабанда йўли билан етказиб беришга қарши етарлича курашмаётганликда айблади. Қўшма Штатларда ҳар йили 75 000 га яқин одам фентанил дозаси ошиб кетишидан вафот этади. Ушбу опиоид моддаси кўпинча Мексикада Хитойдан келтирилган кимёвий компонентлардан ишлаб чиқарилади ва кейин ноқонуний равишда АҚШга олиб кирилади.

    2 феврал, 16:46   Изоҳ (0)   5052
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Хитой#АҚШ#Трамп

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда 32 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди 

    Дунё | 29 июл, 12:28

    “Арсенал” Уилям Салиба билан шартномани узайтиради

    Спорт | 29 июл, 12:20

    Андижондаги каналга корхонадаги авария сабаб нефть оқиб кетди

    Ўзбекистон | 29 июл, 12:08

    Колумбия собиқ президентига жиноий иш очилди

    Дунё | 29 июл, 12:05

    Барбод бўлган карьера ва қимматга тушган ажрим: хиёнати кутилмаганда фош бўлган миллиардерлар

    Шоу-бизнес | 29 июл, 11:51

    Германия ҳарбий бюджетини рекорд даражада оширади

    Дунё | 29 июл, 11:45

    Instagram: Афруза она бўлди, Гули Асалхўжаева ўғлини уйлантирди, Райҳон бир ўлимдан қолди 

    Маданият | 29 июл, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.