• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбеклар қачон космосга учади? “Ўзбеккосмос” агентлиги жавоб берди

    Бугун Тошкентда “Ўзбеккосмос” агентлигининг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоби” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Ўзбеккосмос” масъуллари томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида гапирилиб, Ўзбекистон қачон фазога сунъий йўлдош ва космонавт учириши ҳақидаги саволга жавоб берди.

    Фото: АОКА матбуот хизмати

    — Космонавт учириш жуда осон иш, америкалик ҳамкасбларимизга, масалан, НАСАга 50-60 минг доллар миқдорда пул тўланса, ҳозирнинг ўзида ҳам ўзбек космонавтини самога учирса бўлади, дейди “Ўзбеккосмос” агентлиги бўлим бошлиғи Муҳиддин Ибрагимов. — Бу жараённи ҳозирча тўхтатиб туришимизнинг сабаби шундаки, космонавтлар космосга фақатгина селфи тушиш учун боришлари керак эмас. Ҳар бир космонавт аввало олим ёки муҳандис бўлиши керак. У давлат манфаатлари учун космосда илмий изланишлар ва тадқиқотлар ўтказиши зарур. Чунки ҳозирги вақтда космосда кўплаб янгиликлар қилиш имконияти мавжуд, ерда амалга ошириш мумкин бўлмаган ишларни фақат космосда бажариш мумкин, чунки у ерда махсус шароитлар мавжуд. Биз шу даражага етиб боришимиз керак. Фақатгина Фанлар академияси ва бошқа олимлар билан ҳамкорликда маълум дастурларни ишлаб чиққанимиздан сўнг ушбу масалага тўлиқ ёндашишимиз мумкин.

    Фото: АОКА матбуот хизмати

    15 дақиқалик ватанпарварлик руҳи учун 100-200 млн доллар сарфланиши қанчалик самарали?

    — Ўзбекистонга сунъий йўлдош керакми, деган саволга бундан икки йил аввал йўқ, дердим. Сабаби у пайтда Ўзбекистонда сунъий йўлдош учиришдан умуман мантиқ йўқ эди. Сабаби бозор бўлмаган. Тасаввур қилинг, 100-200 млн доллар — солиқ тўловчиларнинг пулини сарфлаб сунъий йўлдош учирилди. Бўлди! Бунинг учун эртага менга раҳмат демайсиз. Тўғри, 15 дақиқалик ватанпарварлик руҳини ҳис қилиб, хурсандчилик бўлади. Бошқа ҳеч қандай фойда йўқ, чунки бозор шакллантирилмаган. Вазирликларга бориб сунъий йўлдош олган расмларни бермоқчи бўлсангиз, вазирликда уни ишлатадиган одам йўқ, бошқалар фойдаланаман деса, улар учун ёпиқ бўлган.

    Сунъий йўлдошнинг ҳам яроқлилик муддати бўлади, беш-етти йил учиб, ўчади. Одамларда эса солиқ тўловчи сифатида нима иш қилинди ўзи, деган савол туғилади. Шунинг олдини олиш мақсадида аввал фундаментни яратдик, дейди Муҳиддин Ибрагимов.

    Фото: АОКА матбуот хизмати

    Департамент бошлиғи Туркиянинг “Фергани” компанияси сунъий йўлдошини космосга учиргани ҳақида гапириб, Ўзбекистон ҳамда бошқа туркий давлатлар билан ҳамкорликда сунъий йўлдош ясалаётгани ва у қачон учирилиши ҳақида қисқа маълумот берди:

    — Маълумотларнинг барчасини ҳозир очиқлашга тайёр эмасмиз, аммо туркий давларлар билан кенгаш доирасида синов тариқасида илмий сунъий йўлдош учириш бўйича ҳамкорликлар олиб борилмоқда. Технологик  бир қисмни Ўзбекистонда яратиб, 2026 йилнинг ўрталарида бу сунъий йўлдошни учирамиз. Ҳозир шу дастур устида ишланяпти, бу тўлиқ Ўзбекистоннинг лойиҳаси эмас. Барча расмий ишлар якунланиши билан оммага буни маълум қиламиз.

    Ёшларнинг технологияга, астрономияга қизиқишини олийгоҳда шакллантириш кеч, улар ўқишга кирганда бунга тайёр бўлиши керак. Шунинг учун болаларни мактабдан бошлаб қизиқтириш керак. Аммо Ўзбекистон мактабларида астрономия фани йўқ-ку!

    — Мактабларда астрономия фани нега олиб ташлангани ва қайта тикланадими, йўқми, деган саволга жавоб беролмаймиз. Сабаби бу Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг иши, бу савол уларга берилса тўғри бўлади, деб ҳисоблайман. Биз ўзимиз тарафимиздан биринчи марта Ўзбекистонда илк космик лагер ўтказдик ва буни ҳар йили давом эттиришни йўлга қўйдик. Бундан ташқари, хусусий мактаблар билан шу соҳа бўйича турли тўгараклар очмоқдамиз. Япония, Германия каби давлатларда космик таълим йўналиши жадал ривожланяпти, ўзимизда ҳам буни йўлга қўйиш режада бор, дейди “Ўзбеккосмос” агентлиги бўлими бошлиғи Муҳиддин Ибрагимов.

    16 январ, 18:52   Изоҳ (0)   6648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #космос#саунъий йўлдош#космонавт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қизил китобга киритилган 15 та илонни Ўзбекистондан олиб кетаётган фуқаро қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 31 май, 11:20

    Трамп Путин ва Зеленскийни жуда қайсар деб атади

    Дунё | 31 май, 10:50

    TikTok ташхис қўймоқда: ChatGPT ва ижтимоий тармоқлардаги тиббий маслаҳатларга қанчалик ишонса бўлади?

    Маслаҳатлар | 31 май, 10:30

    Бишкекдаги бар эгаси қандай қилиб Пентагон билан 7 млрд долларлик шартнома тузгани ҳақида

    Дунё | 31 май, 10:15

    Фарғонада сифати кафолатланмаган 8 млрд сўмлик дорилар савдога чиқарилишининг олди олинди 

    Ўзбекистон | 31 май, 09:56

    4 июндан бошлаб АҚШдан пўлат ва алюминий импортига 50 фоизлик божлар кучга киради

    Дунё | 31 май, 09:23

    Россияда Путинни Гитлерга ўхшатиб мем қилганлар жазоланади

    Дунё | 30 май, 23:55

    Зарафшон дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олган шахсга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 30 май, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.