Халқаро жиноий суд (ХЖС) Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мамлакат мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер бериш қарорини қабул қилишни кейинга қолдирди, деб The Jerusalem Post хабар берди.
Кечиктириш Буюк Британиянинг “суднинг дўсти” сифатида 10 июнь куни ХЖСнинг Исроилга нисбатан юрисдикциясига изоҳ бериш учун ариза топширгани билан боғлиқ.
ХЖС Буюк Британиянинг илтимосини қаноатлантирган ва бошқа мамлакатларга олдиндан кузатувларни тақдим этиш ҳуқуқини берган. Шунингдек, суд буни очиқ чақирув сифатида тушунмаслик кераклигини таъкидлаган. Буюк Британия сўрови, шунингдек, бошқа шунга ўхшаш сўровлар 12 июлгача топширилиши керак. Нашр таъкидлаганидек, ҳибсга олишга ордер беришнинг тўлиқ жараёни бир неча ойга чўзилиши мумкин.
Буюк Британия томонидан тақдим этилган аризалар суднинг дастлабки тергов палатаси аъзолари томонидан кўриб чиқилади. Бундан ташқари, суднинг таъкидлашича, кузатувларнинг ўзи ва улар бўйича баҳс-мунозаралар оммага эълон қилиниши мумкин.
ҲАМАС етакчиларини ҳибсга олиш ордерларининг ҳам кечиктирилиши номаълум.
- 20 май куни Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху, Исроил мудофаа вазири Йоав Галант ва ҲАМАСнинг уч етакчиси — Яҳё Синвар, Муҳаммад Дейф ва Исмоил Ҳанияни ҳибсга олиш учун ордер беришни сўраганини маълум қилган эди. Суд Нетаньяху ва Галантнинг Ғазо секторида содир этилган уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятлар учун жиноий жавобгар эканлигини айтган.
- Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху Халқаро жиноят суди прокурорининг сўрови Исроилни “тўхтатиб қўймаслигини” айтган. АҚШ президенти Жо Байден, ўз навбатида, Нетаньяху ва Галантни ҳибсга олиш учун ордер бериш талабини қоралаган. Исроил ҳам, АҚШ ҳам ХЖС юрисдикциясини тан олмаслигини маълум қилган.
Изоҳ (0)