• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Aндижон

    Андижонда Фарғона канали қирғоғи ўпирилиб, сув тошиб чиқди (видео)

    Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида 8 май куни Фарғона канали қирғоғи ўпирилиб, сув тошиб чиқди. Ҳолат акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    Унда сув катта тезликда қирғоқдан чиқаётганини, бунинг оқибатида ён-атрофдаги маҳаллаларни сув босганини кўриш мумкин.

    ФВВ матбуот хизматининг маълум қилишича, Булоқбоши тумани “Сарвонтепа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона канали қирғоқларининг бирига шикаст етгани натижасида маълум миқдорда сув сизиб чиққан.

    Фото: ФВВ матбуот хизмати

    Ушбу маълумот олиниши билан Норин-Қорадарё ирригация тизимлари бошқармаси томонидан сув буткул тўхтатилган. Ҳозирда Андижон вилояти ФВБ раҳбарияти томонидан керакли бўлган барча куч ва воситалар содир бўлган ҳодисани бартараф этиш учун жалб этилган ва вазият тўлиқ назоратга олинган.

    “Ўзгидромет” матбуот хизмати ахборотига кўра, талофатлар ўрганилганда, жами 560 та хонадонни сув босгани маълум бўлди.

    ФВВ матбуот хизмати ҳозирда вазирлик ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг техникалари ёрдамида сув оқимини пасайтириш ва кирган сувларни чиқариб ташлаш ишлари олиб борилаётганини билдирди. 

    “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Жанубий Фарғона магистрал каналининг бош қисмида сув сарфи тўлиқ тўхтатилганини, ҳозирда масъуллар томонидан барча зарурий хавфсизлик чора-тадбирлари олиб борилиб, каналдаги сув оқимларини хавфсиз ўтказиш жараёнлари таъминланаётганини маълум қилди.

    “Ҳудуд аҳолисини ортиқча ваҳимага берилмасликка ва хотиржамликка чақириб қоламиз”, дейилади хабарда
    Фото: “Ўзбекгидроэнерго” АЖ
    Фото: “Ўзбекгидроэнерго” АЖ

    Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳозирда вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасадди ташкилотлар иштирокида ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳолат бартараф этилмоқда.

    Фото: Андижон ФВБ

    Барча керакли техника воситалари жалб қилиниб, жараён назоратга олинди.

     

    8 май, 12:54   Изоҳ (0)   12719
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Фарғона канали#сув тошқини

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2017 йилда тошқинга қарши чоралар учун 62 млрд сўм ажратилади

    16.03.2017, 22:10

    Сардоба сув омборини ким қурган?

    05.05.2020, 17:42

    Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида трансчегаравий сувларни назорат қилувчи гидропостлар очилди

    24.02.2024, 09:32

    Андижонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган муҳандис аниқланди

    24.05.2024, 21:10

    “Амударёни оғир қисмат кутяпти” — иқлимшунос Ўзбекистонда сув билан боғлиқ вазият ёмонлашаётгани ҳақида

    15.06.2024, 22:15

    Инқироз яқин: Ўзбекистонда сув нархи бензиндан қиммат бўладими?

    19.11.2024, 18:08

    Электрикдан фан докторигача: Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида вилоятларга раҳбарлик қилган амалдорлар 

    2 январ, 14:54

    Американинг Денвер аэропортида йўловчи самолёти ёниб кетди

    14 март, 09:52

    Давлатда иккинчи шахс, Олий суд раиси, саноат ва адлия вазири: Совет даврида ўзбек аёллари қайси лавозимларда ишлаган?

    14 март, 21:37
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09

    K-pop юлдузлари ва корейс актёрларининг энг қиммат автомобиллари

    Шоу-бизнес | 2 август, 11:55

    Тошкентдан Чорвоққа янги автомобиль йўли қурилади

    Ўзбекистон | 2 август, 11:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.