• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда қурол муомаласи соҳасида давлат хизматлари кўрсатилиши электрон тартибга ўтказилади

    Ички ишлар вазирлиги “Қурол ва портловчи материаллар муомаласи соҳасида давлат хизматлари кўрсатилишини электрон тартибга ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини муҳокамага қўйди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ҳужжат лойиҳаси билан киритилаётган қўшимчалардан бирига кўра, агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати давомида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаса, лицензия талабгори бу ҳақда лицензияловчи органни “Лицензия” АТ ёки ЯИДXП орқали электрон шаклда хабардор қилади. Бунда, лицензия “Лицензия” АТ ёки ЯИДXП орқали автоматик равишда расмийлаштирилади ва талабгор ушбу низомда назарда тутилган тартибда давлат божини тўлаганидан сўнг лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

    Шунингдек, лицензия талабгорининг лицензияни олишни кутишга розилигини билдириши, унинг кейинчалик лицензияловчи органни хабардор этиш орқали фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини чекламайди.

    Лойиҳанинг қабул қилиниши:

    • ички ишлар органлари томонидан лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш билан боғлиқ давлат хизматлари талабгор жисмоний ва юридик шахсларга фойдаланиш учун қулай бўлган, соддалаштирилган ҳолда кўрсатилишига, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари тўлиқ тарзда рўёбга чиқарилиши устидан назорат даражаси кучайтирилишига;
    • лицензия ва рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш орқали улардан ўтишнинг ягона тартиби белгиланишига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, талаб этиладиган ахборот ва ҳужжатларнинг сони қисқартирилишига, бунинг натижасида ортиқча бюрократик тўсиқларнинг бартараф этилишига;
    • тегишли давлат хизматларини кўрсатишда манфаатдор давлат органи ва ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш ва ахборот алмашинувини амалга ошириш механизми такомиллаштирилишига;
    • тадбиркорларга доир мажбурий талабларни қисқартириш ҳамда лицензия ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини соддалаштиришга хизмат қилади.

    Ўзбекистонда “Қурол тўғрисидаги” қонун 2019 йил 29 июлда президент томонидан имзоланган. Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолият фақат Ўзбекистон ҳудудида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистонда ноқонуний сақланган қуролларни ўз ихтиёри билан ИИВга топширганларга пул мукофоти берилади.

    2022 йилда “Прокуратура тўғрисида”ги қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, прокуратура органлари ходимлари хизмат қуроли ва шахсий ҳимоя воситаларини қонунчиликда белгиланган тартибда сақлаш, олиб юриш ҳамда улардан фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги белгиланганди (илгари фақатгина олиб юриши мумкинлиги кўрсатилган).

    17.05.2024, 12:04   Изоҳ (0)   8611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент вилоятида ўқотар қуроллардан фойдаланиш тартибини бузиш бўйича 984 та ҳолат аниқланди 

    28.07.2023, 14:35

    Ўзбекистонда ҳарбий техникалар ва қурол-яроғ ишлаб чиқаришни лицензиялаш тартиби белгиланди

    03.08.2023, 09:14

    Ўзбекистонда қандай муассасалар қуролга эгалик қилиш рухсатномаси учун тиббий хулоса беради?

    14.11.2023, 13:10

    Ўзбекистонда болалар нафақаси ва моддий ёрдам: кимларга, қанча тўланади?

    17.05.2024, 11:45

    ДХХ Бухорода “Макаров”, “ТТ” пистолетлари ва унинг ўқ-дориларини сақлаб келган шахсларни қўлга олди

    17.05.2024, 11:32

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 май куни кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

    17.05.2024, 11:28
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Хаби Алонсо билан 3 йиллик шартнома имзолади — манба

    Спорт | 12 май, 17:16

    Олимлар коинот тугашига қанча қолганини ҳисоблаб чиқди

    Дунё | 12 май, 17:15

    Махачкала—Тошкент бўйича парвозлар бир ой давомида кечикиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 май, 17:00

    Қатар элчихонаси Трампга “учар сарой” совға қилинишига муносабат билдирди

    Дунё | 12 май, 16:50

    Кредит ва қарзлар аслида руҳиятингизга қандай таъсир қилади?

    Лайфстайл | 12 май, 16:40

    БААда “сунъий интеллект” фани жорий этилади

    Дунё | 12 май, 16:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.