• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Автомобиллар асл нархидан қиммат сотилишда давом этмоқда — Марказий банк

    Ўзбекистонда автомобилларнинг фундаментал ва бозор нархлари ўртасидаги тафовут сақланиб қолмоқда. Хусусан, 2023 йилда асл нарх билан бозор қийматидаги тафовут 7 фоиз бўлган. 

    Инфографика: Марказий банк

    Марказий банк 2023 йил учун молиявий барқарорлик шарҳини эълон қилди. Таҳлилга кўра, ўтган йили республикада автомобиллар асл нархидан юқори баҳода сотилишдан тўхтамаган.

    Йил давомида оммабоп автомобилларга қўшимча шартномалар очилиши ва айрим машиналар учун божлар камайтирилиши бозордаги юқори талаб шароитида таклиф ҳажми ортишига сабаб бўлди.

    “Таклиф сезиларли ўсиши ҳисобига автомобилларнинг фундаментал ва бозор нархлари ўртасидаги тафовут қисқариб, 7 фоизни ташкил этди”, — дея қайд этилган шарҳда.

     

    Инфографика: Марказий банк

    Ўтган йилда автокредитлар фоиз ставкалари ошиб, ўртача 24 фоизга етган. Ушбу даврда автокредитларнинг ўртача тортилган сўндириш муддати 4,3 йил бўлиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан ярим йилга юқорироқ шаклланган. Автокредитлар бўйича ўртача кредит ставкасининг ортишига қарамай, кредит муддатининг узайиши аҳолининг автомобиль харид қилиш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатган.

    Ҳисобот даврида автомобиллар бозорида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар таклифи сезиларли ўсган. 2023 йил давомида республикада 396 мингта енгил автомобиль (махсус енгил автомобиллардан ташқари) ишлаб чиқарилган (2022 йилдагидан 26 фоиз кўп). Бунда, мамлакатда енгил автомобиль ишлаб чиқариш корхоналари сонининг ортиши ҳам қўшимча таклиф яратилишига ижобий ҳисса қўшган.

    Инфографика: Марказий банк

    Ўз навбатида, енгил автомобиллар импорти сонининг сезиларли ўсиши ички талабни қисман қондиришга хизмат қилган. Ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги енгил автомобиль воситаларини олиб киришда божхона божларининг камайтирилиши автомобиллар импорти ҳажмининг сезиларли ортишига олиб келган. Хусусан, 2023 йилда мамлакатга 73 мингта енгил автомобиль (2022 йилдагидан 2,4 баробарга кўп) импорт қилинди.

    “Мамлакатда мавжуд енгил автомобиллар сонида кузатилаётган юқори ўсиш тенденциясига қарамай, аҳолининг енгил автомобиллар билан таъминланганлик ҳолати нисбатан паст даражани кўрсатмоқда. Хусусан, 2023 йил якунига кўра, Ўзбекистонда мавжуд енгил автомобиллар сонида йиллик 11 фоиз ўсиш кузатилган. 2024 йил 1 январь ҳолатига республикада ҳар 1000 нафар доимий аҳолига 103 та енгил автомобиль тўғри келиб, 2023 йил бошига нисбатан 8 тага ортган. Мамлакатда ҳар 1000 кишига тўғри келадиган енгил автомобиллар сони сезиларли даражада орца-да, кўрсаткич Марказий Осиё ва бошқа давлатлар орасида нисбатан паст шаклланмоқда”, — дейилади таҳлилда.

     

    Инфографика: Марказий банк

    Марказий банк шарҳига кўра, автомобиль бозорида юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг банк тизими молиявий барқарорлигига таъсири сақланиб қолмоқда.

    “2023 йилда автокредитлар қолдиғининг жадал суръатларда ўсиб бориши, автомобиль бозорида нархларнинг кескин арзонлашиши банкларда кредит йўқотишларининг юзага келиши мумкинлигидан далолат беради. Шунингдек, банк тизими жами активларида юқори улушга эга банкларнинг кредит портфелида автокредитлар улушининг ортаётгани, автомобиллар бозорида содир бўлиши мумкин ноаниқликлар туфайли банк тизимида хатар юзага келиш эҳтимолини оширади”, — дейилади шарҳда.

    Хулоса қилинишича, автомобиллар бозоридаги хатарларнинг банк тизимига салбий таъсирини камайтириш мақсадида тегишли макропруденсиал чоралар кўрилган. Бу эса, автомобиль нархларининг кескин пасайиши шароитида автокредитлар бўйича йўқотишларни захира билан таъминлаш имконини беради.

    29.05.2024, 19:35   Изоҳ (0)   25983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда инфляция ошди. Бозорларда нархлар қандай ўзгармоқда?  

    22.05.2024, 18:10

    Ўзбекистонда муаммоли кредитлар улуши рекорд даражада ўсди

    28.05.2024, 16:25

    Ўзбекистонда уй-жой нархлари нега тез ошмоқда? Марказий банк изоҳ берди

    29.05.2024, 16:45

    Тошкентда тепловоз ва автобус ўртасида тўқнашув содир бўлди (видео)

    29.05.2024, 19:22

    Намангандаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилгани айтилди. Онаси эса қийноқ излари борлигини билдирган

    29.05.2024, 18:53

    Ўзбекистон Малайзия билан камбағалликни қисқартириш йўналишида лойиҳалар амалга оширади 

    29.05.2024, 18:35
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Орландо Блум “Кариб денгизи қароқчилари” фильмига қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирди

    Лайфстайл | 19 июн, 17:40

    Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради (видео)

    Ўзбекистон | 19 июн, 17:35

    Аттестациядаги қинғирликлар: 200 дан ортиқ номзодлар синовлардан четлаштирилган

    Ўзбекистон | 19 июн, 17:30

    АҚШ Яқин Шарқдаги базаларидан самолёт ва кемаларни кўчирди

    Дунё | 19 июн, 17:20

    Фото ва видеоларни ўчирмасдан телефон хотирасини бўшатишнинг 5 ишончли усули

    Маслаҳатлар | 19 июн, 17:10

    Тошкентдан учадиган барча чартер рейслар “Тошкент—Шарқий” аэропортига кўчирилади

    Ўзбекистон | 19 июн, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.