“Ҳаж-2024” дастури доирасида Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкент—Мадина йўналишидаги биринчи авиақатнови Тошкент вақти билан соат 01:40 да жўнаб кетди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон шаҳарларидан Мадина шаҳрига жами 124 та чартер авиақатнови амалга оширилади.
Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланди. Республикадан Саудия Арабистонига 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 15 минг нафар этиб белгиланди.

Республика аэропортларида рўйхатдан ўтиш вақтида йўловчилар иссиқ нонушта билан таъминланади. Парвоз давомида эса Ўзбекистон Мусулмонлари идораси талабларини инобатга олган ҳолда тайёрланган махсус таомлар тарқатилади.
Изоҳ (0)