“Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 20 апрелда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 21 апрелда 22-27 даража, 22-23 апрелда 24-29 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 20 апрелда баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража, 22 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража, 23 апрелда кечаси 9-14 даража, кундузи 24-29 даража, бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 21-22 апрелда кечаси 7-12 даража, кундузи 20-25 даража, 23 апрелда кечаси 9-14 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 21 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража, 22 апрелда кечаси 8-13 даража, кундузи 24-29 даража, 23 апрелда кечаси 9-14 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари
Ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 12-17 даража бўлади.
Изоҳ (0)