Президентнинг “Хоккей спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада қуйидагилар хоккей спорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:
- ёшларни хоккей спорт турига қизиқишини ошириш, бу борадаги тарғибот ишларини янада кучайтириш, уларнинг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш;
- хоккей спорт тури бўйича терма жамоалар ва спорт клублари учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селексия)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш;
- хоккей спорт тури бўйича спорт инфратузилмасини янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мувофиқлаштириш;
- хоккей спорт турини ривожлантириш мақсадида чет эллик мутахассислар, тренер ва спортчиларни жалб этиш ҳамда улар билан халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш;
- оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда хоккей спорт тури тарғиб қилиш ҳамда бу жараёнда ахборот ва мултимедиа маҳсулотларидан фойдаланишни янада кенгайтириш.
Спорт вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Ўзбекистон хоккей федерацияси билан биргаликда:
а) 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бакалавриат хоккей таълим йўналишига қабул қилиш квоталарини ҳақиқий эхтиёжлардан келиб чиқиб қайта кўриб чиқади;
б) 2025 йилдан бошлаб ҳар йили:
- хоккей спорт тури бўйича халқаро ташкилотлар ва хорижлик мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва анжуманлар ўтказиб боради.
Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон хоккей федерациясининг:
- инновацион технологияларга асосланган, қиммат бўлмаган ва энергия тежовчи материаллардан замонавий муз саройини ўз ичига олувчи Хоккей спорт мажмуасини барпо этиш ва фойдаланишга топшириш;
- мажмуани Ўзбекистон хоккей федерациясига ишончли бошқарувга бериш ва ишончли бошқарув даврида мажмуани сақлаш харажатларини Ўзбекистон хоккей федерацияси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.
Изоҳ (0)