Индонезиянинг марказий қисмидаги Шарқий Ява провинциясида бир сутка ичида 11 марта Семеру вулқони отилиши қайд этилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

Вулқон отилиши натижасида ҳосил бўлган кул устуни вулқон кратеридан 1200 метр ёки денгиз сатҳидан 4876 метр баландликка етган. Маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга вулқондан 8 километр жануби-шарқда кратерга яқинлашмаслик тавсия қилинган. Шунингдек, қизиган тошлар отилиб чиқиши хавфи туфайли 3 километр радиусда бўлиш тақиқланган.
Семеру Индонезиядаги баландлиги бўйича тўртинчи вулқон (денгиз сатҳидан 3,676 мете) ва Ява оролидаги энг баланд чўққидир. 2021 йил 5 декабрь куни Семеру отилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлган эди.
Дунёдаги энг йирик Индонезия архипелаги 18 минг оролдан иборат. У Тинч океанининг “Олов ҳалқаси”да жойлашган, шунинг учун минтақада кучли сейсмик фаоллик кузатилади. Индонезияда жами 500 дан ортиқ вулқон мавжуд бўлиб, улардан 130 га яқини ҳаракатдаги вулқонлардир.
Изоҳ (0)