DreamWorks ҳозирда томошабинлар онгида “Шрек” ёки “Аждар ўргатувчилар” каби шедеврлар билан боғланади. Бироқ кўпчилик студиянинг бошқа ажойиб асарлари ҳам мавжудлигини унутиб қўйган.
“Чумоли Антз”
Антз исмли чумоли ишчи бўлиб дунёга келган ва кунларини қурилишларда ўтказади. Бироқ тасодифий учрашув йигитнинг одатий турмуш тарзини остин-устин қилиб юборади. Антз малика Бала билан учрашади ва унга ошиқ бўлиб қолади. Малика билан яна бир бор учрашиш истагида қаҳрамон аскар чумоли дўсти Вивер билан ўрин алмашишга рози бўлади. Бу мультфильм студиянинг илк иши бўлмаса-да, 3D-графика ёрдамида яратилган биринчи мультфильм бўлган.
“Eldoradoга йўл”
Тулио ва Мегел исмли икки дўст, яхши ҳаёт ҳақида орзу қилувчи майда фирибгар-товламачи. Навбатдаги қимор ўйинида улар Eldorado деб аталган олтин шаҳарга олиб борувчи харитани қўлга киритишади. Бироқ уларнинг фирибгарлиги фош бўлиб, алданган денгизчилар бу муттаҳамлардан ўч олмоқчи бўлишади. Харитани оғизларига тишлаб, оёқларини қўлга олиб, йигитлар ўйлаб ўтирмасдан кемага қочиб чиқишади. У ерда ҳам турли муаммоларга дуч келишса-да, барибир орзу қилган шаҳарларига етиб боришади. Аммо дўстлар ўртасида виждон ва Чел исмли қиз туфайли ихтилоф пайдо бўлади.
“Синдбод: етти денгиз афсонаси”
“Дунё китоби” деб аталган хазинани қўлга киритишга интилаётган Синдбод ўзининг Протей исмли дўстига дуч келади. Хазинани ҳатто дўстига ҳам беришни истамаслиги денгиз махлуқининг тўсатдан пайдо бўлиши билан узилади. Аммо бу баҳайбат махлуқни тартибсизлик маъбудаси Эрида юборган бўлиб, унинг Синдбодга нисбатан ўз режалари бор. Аслида бу режалар унчалик мураккаб эмас. Китоб эвазига Синдбод ўз ҳаётини ва қўшимча имтиёзларни қўлга киритади.
“Мадагаскар”
Ҳайвонот боғида ҳаёт ўз йўлида давом этаётган бўлса-да, зебра Мартига бундай ҳаёт жуда зерикарли туюларди. У эркинликни қўмсарди. Шу боис пингвинларнинг озодликка чиқишга тайёргарлик кўраётганини эшитиб, Марти ҳам қочишга аҳд қилади. Бироқ ёлғиз қочиш Мартининг қўлидан келмасди, шунинг учун у дўстлари — шер Алекс, бегемот Глория ва жирафа Мелманни бу ишга кўндирмоқчи бўлади. Афсуски, Марти пингвинларнинг ўз режалари борлигини ҳисобга олмай, хатоси туфайли дўстлари билан бирга Мадагаскарга тушиб қолади. Мультфильм бошқа асарларга ишоралар билан тўлиб-тошган. Масалан, пингвинларнинг “бизни алдашди” ибораси 1989 йилдаги “Бетмен” фильмида Жек Николсон ижро этган Жокернинг сўзларига ишора бўлиши мумкин.
“Мегамия”
Икки сайёрани қора туйнук ютиб юбораётганда, икки оила ўз фарзандларини қутқариш учун бир хил қарорга келади - болаларини бошқа сайёрага жўнатиш. Вазият бир хил кўрингани билан болалар тақдири турлича кечди. Мачомен бадавлат оилага тушиб, одамларда бўлмаган туғма қобилиятларга эга бўлади. У Суперменнинг соф аналоги эди. Мегамия эса қамоқхонага тушиб қолади ва маҳбуслар орасида ўсиб, турли кўникмаларни такомиллаштиради. Вазият мактаб йилларида кескинлашади: Мачоменни ҳамма мақтаса, Мегамия қувғинди бўлиб қолади. Шундай қилиб, Мегамия ёвузлик йўлини танлайди.
Изоҳ (0)