• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мен ўликлардан қўрқаман”. Зўрлик билан урушга олиб кетилган, Донецкдаги жангларда қатнашаётган ўзбекистонлик йигит билан суҳбат

    Куни кеча Россия армияси сафида туриб, Украинага қарши жанг қилаётганлар орасида 1,1 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқароси борлиги эълон қилинди. Бу рўйхат тўлиқ эмас, унга кирмаган ҳамюртларимиз ҳам бор экани аччиқ ҳақиқат.

    Бизга алоқаси йўқ уруш домига тортилганларнинг сабаблари турлича. Пул, фуқаролик илинжи ва ҳоказолар. Бироқ аксарият бу қарорга кучли босим остида келганини айтади. “Дарё”га мурожаат қилган йигит уни уруш домига қандай тортишгани, Ватанга қайтиш уринишлари бесамар кетгани ва бошдан кечираётган даҳшатлари ҳақида Украинадан туриб ҳикоя қилди.

    “Мен бу рўйхатда йўқман”, — деди таҳририятга мурожаат қилган эндигина 21 баҳорни қаршилаган жиззахлик йигит. У деярли бир йилдан бери фронтда, ўзи истамаган урушда ҳар куни ўлимга қарши чиқади. “Ҳозир мендан бор-йўғи 2 километр нарида жанг кетяпти” — у юборган овозли ва видеохабарномаларда ўқтин-ўқтин портлаш овозлари эшитилиб турибди.

    Таҳририятда мурожаатчининг жанговар ҳаракатларда қатнашаётганини тасдиқловчи фото ва видео далиллар, жумладан, ҳужжатлар ҳам мавжуд. Унинг ўзи фронтнинг айнан қайси участкасида жанг қилаётганидан бехабар. Бироқ у юборган геолокация асосида жойлашувни аниқладик — ўзбекистонлик йигит Донекс ҳудудида жанг қиляпти. Хавфсизлик жиҳатидан айрим тафсилотларни очиқламасликка, шунингдек унинг исм-фамилиясини ўзгартиришга қарор қилдик.

    Russian Military Objectives and Capacity in Ukraine Through 2024 | Royal  United Services Institute

    Ҳаммаси қандай бошланди?

    21 ёшли Жамшид Шукуров мактабдан сўнг журналистика соҳасида кетмоқчи бўлди. Маълум вақт оммавий ахборот воситалари учун жамоатчилик мухбири сифатида фаолият кўрсатди. Аммо олий таълим муассасасига кириш учун давлат имтихонида етарли балл тўплай олмагач, ишлаш мақсадида Россияга кетди. Кундузи қурилишда, кечаси эса хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат қила бошлади. Ҳаммаси тинч, осойишта кетаётганди. Аммо ўша кунга қадар. Жамшид уни қуйидагича эслайди:

    “Кечаси чиқинди ташлаш учун кўчага чиқдим. Ишхонамиздан юз метр узоқда эди. Олдимга бир машина тўхтаб, оддий кийимдаги уч киши тушди. Улардан кимлигини сўрадим. Бири ўзини «участкавой” деб таништирди. Паспортимни сўради. Қўлига бермай кўрсатдим. Кейин патентни ҳам сўради. Менда у йўқлигини билгач, мажбуран машинага ўтиргизишди. Кейин шаҳар четидаги гаражга олиб бориб, таҳдид қилишди. Қурол билан қўрқитиб, калтаклашди. Улар менга рус армияси билан шартнома имзолашдан бошқа йўлим йўқлигини, акс ҳолда ўлдириб юборишларини айтишди. Ноилож мажбур бўлдим”.

    Жамшиднинг ҳикоя қилишича, ёшлиги, рус тилини мукаммал билмаслиги ҳамда ҳеч қандай ҳарбий кўникмаларга эга эмаслигига қарамай, атиги икки кун тайёргарликдан ўтказишган. Машғулотлар югуриш, жисмоний ҳолатни яхшилаш каби оддий топшириқлардан иборат бўлган. Бу ҳам етмагандек, унга берилган ҳар икки қурол ҳам носоз аҳвол. Жанг қилишни истамаган, кетиш ҳаракатига тушган «янгилар«га қандай муносабат кўрсатилишини ўзи гувоҳи бўлган ҳолатлар мисолида сўзлаб берди.

    “Чегарадан ўтганда ҳаммамиздан телефонларни тортиб олишди. Икки кун 60 кг юк билан итдек югуртирди. Урушга боргиси келмай қочганларни ўлгудек қилиб калтаклашди. Оёқда туролмайдиган даражада уришди. Қўшимчасига дарахтни қучоқлаттириб, скочлаб ташлашди. Эртаси куни шундай қилиб 2-3 кишини ўлдириб юборишди”.

    Жамшиднинг айтишича, Россия армиясида бундай амалиёт мавжуд ва кенг тарқалган. Шу билан билан бир қаторда, кучли назорат ва шафқатсиз талаблар, жумладан отиб ташлаш каби норасмий кўрсатмалар сабаб фронтдан қочиш деярли имконсиз.

    Россия мудофаа вазирлиги томонидан Жамшидга берилган гувоҳнома
    Фото: Дарё

    Шундай қилиб, атиги икки кун жисмоний тайёргарликдан ўтган Жамшид фронтга юборилди. У ўзига ажратилган қуроллардан қандай фойдаланишни олдинроқ келган аскарлардан сўраб ўрганмоқчи бўлди. Аммо қуроллар жангга яроқсиз эди. Ва у шу ҳолатда олдинги жабҳага ташланди.

    “Гўшт майдалагич”

    Жамшид жанговар топшириқларнинг дастлабкисига ҳамроҳлари билан бирга отланганини айтди. Аммо уларнинг ҳаракатларини кузатиб турган Украина аскарлари дрон билан зарба берди. Маълум қилинишича, Жамшиднинг ортда келаётган қуролдоши бошсиз қолган, яна бири оёқларидан айрилган. Унинг ўзи эса граната портлаши сабаб ҳосил бўлган шрапнеллардан жароҳатланган.

    Йигит, шунга қарамай, қуролдошини судраб, пана жойга олиб ўтган ва Украина дронлари фаоллиги пасайгач, қўмондонлик буйруғи билан яна ҳужумга ташланган. Аммо бу сафар унга омад кулиб боқмади. Ёки аксинча – омади келди.

    “Биринчи жароҳатлангандан кейин осмон тоза бўлишини (дронлар назарда тутилган-таҳ) ярим соат кутдик. Кейин олдимдаги бир одам билан тўғрига кетдим. Билмадим нима, лекин кучли портлаш бўлди. Каскам учиб кетди. Чап қўлим, чап оёғим жароҳатланди. Юзимни чап томонига темир бўлаклар кирди. Яраландим. Шеригим мени ташлаб қочди. Лекин унинг юзидан ҳам қон оқиб ётганди. Кейин уни кўрмадим. Тирикми ё ўлик, билмайман”, деди у.

    Жамшид шундан сўнг жон талвасасида қишлоқ биноларининг бирига қочиб кирган, бироқ орадан кўп ўтмай, ҳушдан айрилган. Тутун ва аланга иси уни уйғотди. Ўзи яширинган бино ёнаётганини билиб, у билан бирга кул бўлмаслик учун қочиб чиқди. Шундан сўнг бошқа пана жой топиб, рацияни созлади. Штаб билан боғлангач, эвакуация гуруҳи юборишни сўради. Бироқ улардан жуда мужмал жавоб олди.

    “Уларнинг гап-сўзларидан мени олиб кетишни исташмаётгани сезилиб турарди. Барибир ўлиб кетасан дегандек туюлди”, дея ўша воқеаларни эслайди Жамшид.

    Яраланган, бадани шрапнеллар жароҳатига тўлган Жамшид шу алфозда эвакуация гуруҳини кута бошлади. Бу орада у жойлашган бинога бир неча штурм отрядлари йўл-йўлакай келиб кетди. Аммо уларнинг ҳеч бири бир неча кундан бери сувсиз ва таомсиз ётган ярадорни қутқаргиси келмасди. Ўзи ҳақида хабар берганидан беш кун ўтиб, уни жанг майдонидан олиб чиқишди.

    Jarohatdan soъng Jamshidning yuzida yirik shish va shrapnel izlari qoldi
    Жароҳатдан сўнг Жамшиднинг юзида йирик шиш ва шрапнел излари қолди
    Фото: Дарё

    “Ўликлардан қўрқаман”

    Бир кўзи кўрмай, эшитиш қобилияти сустлашиб қолганига қарамай, шифокорлар унга жароҳати оғир эмаслиги, яна фронтга қайтарилишини айтишди. Шунингдек улардан бири Жамшиддан жасадларни ташишда ёрдамлашишни сўради, аммо у рад этган. “Ўликлардан қўрқаман”, — дейди у. Маст шифокор эса унга қўл кўтариб, ўз сўзини ўтказган. Бироқ икки кундан сўнг йигитнинг аҳволи ёмонлашди. Шундай қилиб, уни госпиталга юборишди.

    Госпиталда ўтган икки ой давомида Жамшид қўл телефонидан фойдаланиш имконига эга бўлган. Фурсат топиши биланоқ яқинларига боғланиб, ўзи тушиб қолган вазият ҳақида хабар берди. Аммо уни уруш ўчоғидан юлиб олишга бўлган ҳаракатлар натижа бермади.

    Айтишича, Жамшиднинг онаси Тошкентда, отаси эса Оренбург шаҳрида туриб, давлат идоралари, жумладан дипломатик ваколатхоналарга мурожаат қилган. Қариндошлари эса Москвадаги элчихонамиз эшикларини қоққан. Бироқ Жамшидга кўра, барча уринишлар бесамар кетган. Шундай қилиб, уни яна фронтга қайтаришган.

    Ukraine warned of ъhigh probabilityъ of Russian military escalation this  winter

    Бироқ бу сафар эндигина госпиталдан қайтган аскар бирданига жангга ташланмади. У аввалига фронт ортида бўлиб, хўжалик ишлари билан шуғулланди. Аммо Жамшид бу узоқ давом этмаганини айтади. Вақти келиб, уни навбатдаги ҳужум амалиётига ташлашди. Маълум бўлишича, бу сафарги топшириққа улар 6 киши бўлиб отланган. Бироқ гуруҳдан фақат у ортга қайтиш бахтига муяссар бўлган. Лекин жароҳатлар билан. 

    “Бизга дронлар билан ҳужум қилишди. Оёғимдан яраландим. Усиз ҳам эски жароҳат пайти темир қўйилганди. Ишиб кетди. Кейин ортга амаллаб қайтдим. Фақат рухсат беришганидан кейин. Агар рухсатсиз қайтсак, отиб ташлашлари мумкин. Мен бир ўзим қайтдим. Аммо жароҳатим енгил деб, яна жангга юбормоқчи бўлишди. Лекин мени оёғим ишиб кетди. Оёқ кийим киёлмай қолдим. Лекин шунда ҳам 20 кун ушлаб ўтиришди”, дея ўтган воқеаларни хотирлайди у.  

     Жамшиднинг айтишича, бу орада у мансуб бўлинма командири мазкур позицияга келган. Йигит сафдошларидан фақат у тирик қолганини айтиб, олиб кетишни сўраган. Командир эса рози бўлиб, мототцикл ва қувватлагич топиб келиш учун кетган. Аммо ортга жасади қайтган. 

    Бироқ алал-оқибат, қўмондонлик даволаниш учун госпиталга йўлланма берди. Бу Жамшид уруш даҳшатларидан бутунлай қутилиши мумкинлигига кичик бўлса ҳам умид уйғотарди. Боиси шифокорларнинг унинг саломатлигини инобатга олиб, ҳордиқ учун бир ой таътил бериш бўйича таклиф киритди. Аммо армиянинг хавфсизликка масъул расмийлари у қочиб кетади деб ҳисоблаб, рад жавобини берди. Шундан сўнг Жамшид яна жангларга қайтди. 

    Чексиз қонунсизлик

    Россия армиясидаги муҳит, қўмондонларнинг аскарлар ҳаётига бефарқлиги, таъминотнинг қониқарли аҳволда эмаслиги ҳақида ҳад-ҳисобсиз хабарлар ва таҳлилларни топиш мумкин. Жамшид мана шу муаммоларни ичкаридан кўришга, оғриғини ўз танасида ҳис қилишга мажбур бўлди. 

    Stalled, bloody offensive in Ukraine is becoming a ъdreadful messъ for  Putin | The Times of Israel

    У янги келганлар тузукроқ тайёргарликдан ўтказилмай жангга ташланиши, қурол-яроғ таъминоти билан боғлиқ муаммолар кўплиги, ортга чекинганлар отиб ташланиши ҳақида ўзи гувоҳ бўлган даҳшатларни сўзлаб берди. Афсуски Украинада вақти Россия армиясига ёлланган кўплаб ўзбекистонликларни учратди. 

    “Тахминан ўнтача ўзбекларни учратдим. Уларни бир марта кўрдим, қайтиб учрашмадик”, деди Жамшид. 

    Жамшид Россия армияси билан бир йиллик шартнома имзолаган. Ёзнинг охирларига бориб, юридик жиҳатдан у ўз кучини йўқотади. Йигит бу йўлга йўлга на пул, на рус фуқаролиги учун кирмагани, уни мажбурлашганини таъкидлайди. Шу боис у фуқаролик олмоқчи эмас. Ўзбекистонга қайтишни, ҳаётини изга солишни истайди. 

    Бироқ Россия армияси шартномадаги ҳарбийлар билан осонликда хайрлашмайди. Жамшиднинг айтишича, уларни фронтда ушлаб қолишади. Шу боис ҳам йигит “гўшт майдалагич” домидан тезроқ қутилишни истайди. Чунки уни мавҳум келажак кутмоқда. Ҳар бир кун эса охиргиси бўлиши мумкин.

    “Дарё” билан суҳбатда маълум қилишича, у ва оила аъзоларининг шу кунга қадар бўлган уринишлари муваффақиятсиз якунланган. Ёрдам бериши мумкин бўлган барча ташкилотларга мурожаат қилинган. Аммо натижа йўқ. Жамшид эса ҳаётининг гуллаган даврларини урушда, бўлиб ҳам унга алоқаси бўлмаган можарода ўтказмоқда. 

    Бир вақтлари гуллаб-яшнаган Креминна ўрмони ҳозир қонли жанглар марказига айланган.
    Фото: Тармоқдан

    У бу даҳшатлардан имкон қадар тезроқ қутилишни, ўзи бошдан кечирган қисмат қолганлар учун сабоқ бўлишини истайди. Ортиқ ҳеч бир ўзбекистонлик турли ваъдалар, алдовлар, макр-ҳийлалар ва босимларга учиб, уруш домига тортилмаслигини хоҳлайди.

    2 май, 20:05   Изоҳ (0)   16391
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Россия#Украина#уруш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Bloomberg: Эрон Исроилдаги шахсий камераларга уланиб ҳужумларини аниқлаштирмоқда

    Дунё | 20 июн, 20:01

    Янги букланадиган iPhone 2026 йилда сотувга чиқади

    Гаджетлар | 20 июн, 19:50

    Қозоғистон полицияси терговда сунъий интеллект ёрдамчисини қўллади

    Дунё | 20 июн, 19:40

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Жиззах ва Бухорода жами 2,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:27

    Луис Энрике “Ботафого”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

    Спорт | 20 июн, 19:21

    Россияда “Сеними, шошмай тур!” мультфильми асосида тўлиқ метражли фильм суратга олинади

    Кино | 20 июн, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.