• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12591.57
    • RUB153.82
    • EUR14545.78
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий суд блогер Фарҳод Маннопов вафотида айбланган жарроҳ оқланганига изоҳ берди

    Блогер Фарҳод Маннопов ўлимида операция қилган жарроҳ эмас, анестезиолог айбдор деб топилди. Олий суд жарроҳ нега оқланганини изоҳлади. 

    Кадр: Instagram

    Келтирилишича, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 29 ноябрь кунидаги ҳукмига кўра А.Хисамов Жиноят кодексининг 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбсиз деб топилиб, Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга нисбатан 2 йил давомида тиббиёт соҳасида оториноларинголог вазифасида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган эди. 

    А. Хисамов ва унинг ҳимоячилари томонидан берилган шикоятга асосан мазкур жиноят ишини апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш жараёнида ишда тўпланган далиллар таҳлил қилинганда ҳукмда баён қилинган ҳақиқий ҳолатларига тўғри келмаслиги, А. Хисамовни айблаш учун ишончли объектив далиллар мавжуд эмаслиги аниқланган.

    Хусусан, Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида, шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармагани ёки лозим даражада бажармагани эҳтиётсизлик орқасида одам ўлишига сабаб бўлиши учун жиноий жавобгарлик назарда тутилган бўлса-да, А. Хисамовнинг нафақат касби юзасидан ўз вазифаларини бажармагани ёки лозим даражада бажармагани, балки айнан унинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги оқибатида блогер Ф. Маннопов ўлишига сабаб бўлгани ҳолати ҳам аниқланмаган.

    Жумладан, иш бўйича аниқланган ҳолатга кўра марҳум Ф. Манноповга нисбатан хусусий клиникада стандартларга мос равишда шифокорлар кўриги, инструментал текширувлар ўтказилгани аниқланган. 

    Шунингдек, мазкур жиноят иши бўйича ўтказилган экспертиза хулосалари, отоларингология ихтисослиги бўйича ёзма равишда тақдим қилинган ва сўроқ қилинган кўплаб мутахассислар, шу жумладан олий тоифали шифокорларнинг фикрига кўра бемор Ф. Манноповда “бош мия жароҳати, бош мия чайқалиши, бош мия лат ейиши, калла ичи гематомалари” аниқланмаган, яъни бемор Ф. Манноповда кузатилган ўлим ҳолати ўтказилган риносептопластика жарроҳлик амалиёти сабаб бўла олмаслиги ва унга ўтказилган диагностика ва даволаш муолажалари тўғри ўтказилгани кўрсатилган.

    Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган иккита хизмат текшируви далолатномаларига кўра А. Хисамовнинг бемор Ф. Манноповга нисбатан бурун соҳасини даволаш ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш жараёнида ўлимига олиб келишига сабаб бўладиган хатоликларга йўл қўйган ҳолатлари аниқланмаган.

    Юқоридаги хизмат текширувларига жалб қилинган эксперт-мутахассислар тергов жараёнида сўроқ қилинганда ҳам ўз хулосаларини тасдиқлаб, асослантириб берган бўлишига қарамасдан, тергов органи ва биринчи инстанция суди томонидан асоссиз равишда инобатга олинмаган. 

    Шу тариқа Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 22 июлдаги оқлов ҳукмига кўра жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди томонидан чиқарилган ҳукмнинг А. Хисамовга оид қисми бекор қилиниб, А. Хисамов эълон қилинган айблов бўйича Жиноят кодексининг 117-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят юзасидан қилмишида жиноят аломатлари бўлмагани ҳамда Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятга дахли бўлмагани сабабли Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига (реабилитация учун асослар) асосан айбсиз деб топилиб, оқланди.

    Эндиликда мазкур ҳукмдан норози тарафлар Жиноят–процессуал кодексининг 510-моддаси (тафтиш тартибида қайта кўрилиши мумкин бўлган суд ҳукмлари, ажримлари) талабларига мувофиқ Тошкент шаҳар судига тафтиш тартибида шикоят беришга ёки протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинди.

     

    30 июл, 16:49   Изоҳ (0)   2592
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америкалик аёл тўрт фарзандини бир кунда, аммо турли йилларда дунёга келтирди

    Қўзиқорин | 31 июл, 12:20

    Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров айтгандек бўлмайди: газни субсидиялаш 2028 йилда ҳам давом этади

    Ўзбекистон | 31 июл, 12:15

    БМТ Ғарбнинг кўрсатмалари билан фаолият юритади — “Толибон”

    Дунё | 31 июл, 12:05

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 31 июл, 11:50

    Наманганда ҳаракатланаётган машина томига ўтириб, видео олган аёлга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 31 июл, 11:45

    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим?

    Реклама | 31 июл, 10:30

    Камчаткадаги кучли зилзиладан сўнг Евросиёдаги энг йирик вулқон отилди (видео)

    Дунё | 31 июл, 11:40

    Шакарсиз газли ичимликлар қандли диабетга чалиниш эҳтимолини 38 фоизга ошириши аниқланди

    Илм-фан | 31 июл, 11:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.