Италиянинг “Рома” клуби украиналик ҳужумчи Артём Довбикни ёзги трансфер ойнасида сотиши мумкин. Ҳужумчига Англия Премер Лигасининг бир нечта клублари қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.

Манбага кўра, римликлар украиналик футболчи учун 40 миллион евродан бошланган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Агар бу суммадан камроқ такиф бўлса, “Рома” харидорларга рад жавобини беради.
Yahoo Sports нашрининг хабарига кўра, АПЛнинг бир қанча клублари унга қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, “Лидс” ҳамда “Вест Ҳэм” футболчининг трансфери борасида “бўрилар”дан маълумот сўраган. Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳам Довбик атрофидаги вазиятни зимдан кузатиб турибди. Туркиянинг “Бешиктош” клуби эса жамоанинг ҳужум чизиғида Артём — Абраҳам жуфтлигини кўришни истамоқда. Шу боис истанбулликлар ҳам украиналик футболчи учун таклиф тайёрламоқда.
Маълумот учун, Довбик ўтган мавсум “Рома” сафида жами 45 та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 17 та гол ва 4 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Изоҳ (0)