Португалиянинг “Бенфика” клуби марказий ҳимоячиси Антонио Сильва Европанинг етакчи клублари диққат марказида қолмоқда. Transfer News Live нашрининг хабар беришича, 21 ёшли футболчини Испаниянинг икки кучли клуби — “Реал Мадрид” ва “Атлетико Мадрид” ўз сафида кўришни истамоқда.

Аввалроқ Сильвага Европанинг бошқа жамоалари томонидан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ сўнгги ойларда бу борадаги миш-мишлар камайиб қолганди. Эндиликда эса Мадриднинг икки гранди футболчини қўлга киритиш ниятида экани ҳақида янгиликлар пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “Реал Мадрид” қишки трансфер ойнаси чоғида Сильвани сотиб олишга уринган, аммо молиявий чекловлар сабабли бу трансфер амалга ошмаган. “Қироллик клуби” ёзги трансфер ойнаси вақтида португалиялик ҳимоячини яна бир бор ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқчи.
Маълумот учун, Антонио Сильва ўтган мавсумда “Бенфика” сафида жами 46 учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Transfermarkt портали унга 32 миллион евро қиймат белгилаган. Сильванинг “Бенфика” билан тузган шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.
Изоҳ (0)