Ўзбекистон терма жамоаси ва “Истанбул Башакшеҳир” клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Қозоғистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бахтиёр Зайнутдиновнинг “Бешиктош”дан Москванинг “Динамо” клубига ўтишига муносабат билдирди.

Шомуродов Зайнутдиновнинг Instagram саҳифасидаги трансфер ҳақида ёзилган хабар остида қуйидагича изоҳ ёзди:
Мендан қочаяпсанми, ука?, — дея ёзди Шомуродов
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов ва Бахтиёр Зайнутдинов аввал Россиянинг бошқа бир клуби — “Ростов” сафида бирга тўп сурган. Ўша пайтда ушбу жамоанинг бош мураббийи Валерий Карпин эди. Ҳозирда эса Карпин Москванинг “Динамо” клубини бошқармоқда.
Маълумот учун, Зайнутдинов “Динамо” билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган, келишувни яна бир мавсумга узайтирилиш имконияти мавжуд. Шомуродов эса 10 июль куни Италиянинг “Рома” клубидан Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клубига 1 мавсумга ижарага берилди.
Изоҳ (0)