Корейс дорамалари дунёси турли жанрлардаги сериалларга бой. Шундай бўлса-да, мухлислар орасида алоҳида машҳурликка эга бўлган, томошабинлар эса қайта-қайта томоша қилишга тайёр бўлган лойиҳалар ҳам бор. Ушбу мақолада айнан ана шундай оммабоп корейс сериаллари ҳақида сўз боради.
“Алвон юраклар” (2016)

Рейтинг: 8,9 (Кинопоиск)
21-асрда яшайдиган, бироқ сирли равишда Корё давридаги Хе-су исмли қизга айланиб қолган Ко Хажин ҳақида ҳикоя қилувчи ушбу сериални деярли ҳамма дорама ишқибозлари томоша қилган. Асосий қаҳрамон нафақат янги шароитга мослашиши, балки саройдаги интригалар ўртасида ворис шаҳзодалар курашининг марказида бўлиши керак бўлади. Сўнгги қисм юракларни ларзага солади, баъзи томошабинлар эса бахтли якун кутгани учун янада оғриқли бўлди. Бироқ бу сериал миллионлаб инсонлар томонидан севимли дорамалар қаторида қолмоқда.
Бош ролларда: Ли Жун-ги, Ли Жи-ин, Кан Ҳа-нил ва бошқалар.
“Қиролича Чорин” (2020)

Рейтинг: 8,7
Агар биринчи рўйхатдаги асар драматик классика бўлса, “Қиролича Чорин” жанр жиҳатидан энг ёрқин ва яхши корейс комедияларидан биридир. 21-асрдан келган ошпаз Чан Бон‑ҳван бир муддат Жанубий Корея Президенти саройида ишлайди, аммо бирданига Чорин қироличаси танасида уйғониб қолади. Энди у нафақат аёл жисмида яшашни ўрганиши, балки олдинги ҳаётига қайтиш йўлини излаши керак. Ажойиб сценарий, маҳоратли актёрлик, мукаммал декорация ва мантиқий якун бу сериални энг севимли комедия қилмоқда.
Бош ролларда: Шин Ҳе-сон, Ким Жоҳ‑ҳюн, Пе Жоҳ-ок ва бошқалар.
“Қиролича Ки” (2013)

Рейтинг: 8,6
Ким Синг-нян — Корёда туғилган, аммо охир-оқибат Хитой Юан сулоласи императорасига — Ки бўлишга муваффақ бўлган. Дорама бир нечта жанрларнинг аралашмасидир: тарих, драма, мелодрама ва сиёсат. Ван Ю — Корёнинг ворис шаҳзодаси билан танишув Синг-нян учун янги ҳаётининг бошланиш нуқтаси бўлади. Гўзаллик, маккорлик, донолик ва узоқ кўзлик оддий қизга Юан сулоласининг қудратли аёлига айланиш имконини берди. Ушбу дорамада томошабинларни сиёсий ўйинлар, севги учбурчаклари, ҳар бир деталга пухта ўйланган сюжет ва машҳур актёрларнинг юқори савиядаги ижроси кутмоқда. Томоша қилишдан завқ олиш кафолатланган.
Бош ролларда: Ха Жи-вон, Чу Жин-мо, Чи Чанг-ук ва бошқалар.
“Гоблин” (2016)

Рейтинг: 8,5
Бош ролларда: Гон Ю, Ли Дон-ук, Ким Го-ин ва бошқалар.
“Қуёш Авлодлари” (2016)

Рейтинг: 8,5
Рейтинг: 8,5
Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги қарама-қаршилик авжига чиққан бир даврда Шимолий Корея армияси капитани Ри Жун-ҳёк ўз миссиясини бажараётганда, тасодифан бошқа давлат ҳудудига тушиб қолган ёш қиз — Юн Се-ри билан тўқнаш келади. Юн Се-ри — бадавлат чебол оиласининг вориси бўлиб, парашют спорти билан шуғулланган ва ҳалокатга учраган. Шундай қилиб, у билмаган ҳолда чегарани бузган ҳисобланади. Жун-ҳёк унга уйига қайтишга ёрдам беришга қарор қилади, бироқ бу учрашув қандай оқибатларга олиб келишини ҳеч бири тасаввур ҳам қилмаган эди.
Мазкур ажойиб дорамада ҳамма нарса мужассам: севги ва дўстлик, хиёнат ва садоқат, очкўзлик ва ғурур. Бу — жанубий корейс сериалларини севувчилар орасида доимо қадрланадиган, барча даврлар учун хит бўлган асардир.
“Тўққиз думли тулки ҳақида афсона” (2020)

Рейтинг: 8,4
Кумихо (тўққиз думли тулки) ҳақидаги энг машҳур дорамалардан бири. Дон-ук ва Ким Бомнинг яқин дўстлиги ҳақиқатдан ҳам ажойиб чиққан, уларнинг ҳаёти тасвирланган ҳикоя эса ниҳоятда қизиқарли ва мураккаб. “Тўққиз думли тулки ҳақида ҳикоя” – бу шунчаки фантастик сериал эмас, балки оилавий қадриятлар, севги, дўстлик ва ҳар қандай инсон ёки тулки иккинчи имкониятга лойиқ экани ҳақида ҳикоя. Дорама мухлислари сериалнинг иккинчи қисми ҳам биринчисидан қолишмайдиган даражада яхши чиққанини юқори баҳолашган. Ли Ран ва Ли Ённинг энг содиқ мухлислари эса ҳали-ҳануз бу икки ака-ука кумиҳо ҳақида янги ҳикояни кутишда давом этмоқда.
Бош ролларда: Ли Дон-ук, Ким Бом, Чо Бо-а ва бошқалар.
“Иблис Судьяси” (2021)

Рейтинг: 8,4
“Ёвузлик гули” (2020)

Рейтинг: 8,3
“Фалокат эшик қоққан кун” (2021)

Рейтинг: 8,2
Мёлман ва Дон-гённинг танишуви ҳикояси бир вақтнинг ўзида ҳам ғамгин, ҳам чиройли эди. Тузоққа тушган, даволаб бўлмайдиган касалликка чалинган қиз оғриқ ва ожизлик ҳолатида бутун дунё йўқ бўлиб кетса эди, деб тилайди. Унинг бу истагида даҳшатли ҳеч нарса йўқ эди — айниқса шифокорларнинг ташхисини инобатга олсак. Дон-гённинг ўзи ҳам бу сўзларини Мёлман эшитади деб ўйламаган эди. Бироқ Мёлман нафақат унинг чақирувига жавоб беради, балки унга бир келишув таклиф қилади. Аммо бу келишув — унинг ҳолатини ҳисобга олганда — шубҳали бўлиб туюлади. Бу юракни эзувчи, аммо бир вақтнинг ўзида ибратли ҳикоя ҳар бир томошабинга ўзига хос сабоқ беради.
Бош ролларда: Пак Бо-ёнг, Со Ин-гук, Ли Су-ҳёк ва бошқалар.
Изоҳ (0)