• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар Саломатлик

    Тарвуздан заҳарланиш сабаблари, белгилари, илк ёрдам ва профилактик чоралар

    Ёз мавсумида тарвуз энг кўп истеъмол қилинадиган, енгил ҳазм бўлувчи ва организм учун фойдали полиз экинларидан биридир. Тарвуз таркибининг 90 фоиздан ортиғини сув ташкил этади, 100 граммида тахминан 6 грамм шакар ва турли фойдали микроэлементлар мавжуд. Аслида тарвуз инсон саломатлиги учун хавфли эмас, бироқ уни етиштириш, ташиш ёки нотўғри сақлаш жараёнида унга зарарли моддалар тушиб қолиши мумкин, бу эса организмни заҳарлаши эҳтимолини оширади.

    Foto: Lifehacker.ru
    Фото: Lifehacker.ru

    Хавфли бактериялар

    Тарвуз пўстида ёз мавсумида кўпаядиган ичак инфекциясини чақирувчи бактериялар бўлиши мумкин. Улар кўпинча заҳарланишга сабаб бўлади. Масалан, Салмонелла Enterитидис ва Campйлобаcтер бактериялари тарвуз сақланаётган ёки ташилаётган пайтда пўстлоғига тушиб, кесиш чоғида ичкарига ўтиб кетади. Натижада организмга кирган бу патогенлар қуйидаги симптомларни келтириб чиқаради:

    • ич кетиши (диарея);
    • кўнгил айниши;
    • қоринда оғриқ;
    • тана ҳароратининг кўтарилиши;
    • бош оғриғи.

    Бундай ҳолатда касаллик бир неча соатдан бошлаб бир неча кун давом этиши мумкин. У сувсизланишга олиб келади, организм сув йўқотиши айниқса болалар, ёши катта инсонлар ва иммунитети суст кишилар учун хавфли.

    Нитратлар ва уларнинг зарари

    Foto: Adobe Stock
    Фото: Adobe Стоcк

    Азотли бирикмалар бўлмиш нитратлар ўсимликларнинг нормал ривожланиши учун керак бўлган моддалардир. Фермерлар уларни кўпинча ҳосилдорликни ошириш мақсадида ишлатади. Аммо айрим ҳолларда нитрат миқдори мева, сув ёки тупроқда меъёрдан ошиб кетади. Бу эса қуйидаги аломатларга сабаб бўлади:

    • лаб атрофида ва терида кўкариш;
    • нафас олишда қийинчилик;
    • диарея, кўнгил айниши, қайт қилиш;
    • танада сувсизланиш;
    • юрак уришининг тезлашуви;
    • ҳолсизлик ва чарчоқ;
    • онгнинг чалкашиши;
    • титроқ;
    • оғир ҳолларда комага тушиш.

    Катталар учун нитратнинг хавфсиз кундалик миқдори 200–300 мг деб ҳисобланади. Энг хавфли ҳолатлар, одатда, озиқ-овқат саноатида консервант сифатида ишлатиладиган натрий нитрит ёки нитрит тузи билан боғлиқ. Соф нитрат моддаларини истеъмол қилиш ўлимга олиб келиши мумкин. Шунга қарамай, нитрат билан заҳарланиш ҳолатлари жуда кам учрайди ҳамда кўпинча ифлос сув ичиш билан боғлиқ бўлади. Айниқса, чақалоқлар, кичик ёшдаги болалар ва ҳомиладорликнинг учинчи триместрида бўлган аёллар учун нитратлар хавфли саналади.

    Демак, агар тарвуздаги нитратлар миқдори меъёрда бўлса, у соғлиққа зарар етказмайди.

    Тарвуздан заҳарланганда биринчи ёрдам қандай бўлиши керак?

    Агар яқинларингизда ёки атрофдагиларда заҳарланиш белгилари кузатилса, дарҳол тез тиббий ёрдам чақиринг. Тез ёрдам келгунча беморга қуйидагича ёрдам кўрсатиш мумкин:

    Энг аввало, сувсизланишга йўл қўймаслик керак. Бунинг учун беморга кўп миқдорда тоза сув ичиринг. Агар бу бола ёки кексайган киши бўлса, дорихоналарда мавжуд бўлган регидратация эритмаларидан фойдаланган маъқул. Улар глюкоза ва электролитлар билан бойитилган бўлиб, тананинг сувсизланишини олдини олади.

    Беморнинг ҳолатини доимий кузатиб боринг. Қуйидаги симптомлар пайдо бўлса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг:

    • кучли ҳолсизлик, асабийлашиш, фикрлар чалкашлиги;
    • юқори ҳарорат;
    • тез-тез қусиш;
    • кунига олти ёки ундан кўп марта ич кетиши;
    • диареянинг уч кундан ортиқ давом этиши;
    • ичакда ёки қорин соҳасида кучли оғриқлар;
    • ахлатда қон ёки қора рангда доғлар мавжудлиги;
    • сувсизланиш аломатлари.

    Шифокорга мурожаат қилганингизда, албатта, тарвуз еганингизни айтинг. Бу тўғри ташхис қўйиш ва керакли даволанишни тайинлашга ёрдам беради.

    Тарвуздан заҳарланишнинг олдини олиш йўллари

    Foto: Adobe Stock
    Фото: Adobe Стоcк

    Заҳарланиш ҳолатларини бартараф этиш учун қуйидаги профилактик чораларни кўриш зарур:

    Тарвузни фақат назоратдан ўтган, сертификати мавжуд бўлган савдогарлардан харид қилинг. Ерни тозаламасдан, юк машинасининг полида ёки йўл четида сотилаётган маҳсулотлардан воз кечинг.

    Фақат бутун, пўстлоғига шикаст етмаган ва илгари кесилмаган тарвузларни танланг. Сотувчидан “ичини кўрсатиш” учун тарвузни кесиб беришни сўраманг — пичоқ орқали бактериялар бошқа жойларга тарқалиши мумкин. Тарвузни истеъмол қилишдан аввал уни тоза сувда яхшилаб ювинг. Уни хом гўшт ёки парранда гўшти солинадиган тахтача устида кесманг.

    Тарвузни кесгач, 2 соат ичида совиткичга жойлаштиринг. Кесилган бўлакларни ёпиқ идиш ёки целлофан пакетда 5–7 кунгача сақлаш мумкин.

    28 июл, 15:30   Изоҳ (0)   846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#тарвуз#заҳарланиш#нитратлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ Исроил ва Эрон ўртасидаги урушда тутиб олувчи ракеталарининг чорак қисмини сарфлади” — CNN

    Дунё | 28 июл, 21:38

    Хитой 3 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун йилига 500 доллар тўлайди 

    Дунё | 28 июл, 21:20

    Бангладеш АҚШдан божхона тўловларини камайтириш учун 25 та Boeing самолётини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 28 июл, 21:10

    “Манчестер Сити” футбол тарихидаги энг қиммат трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 28 июл, 20:58

    Андижонда Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат мактаби очилади

    Ўзбекистон | 28 июл, 20:57

    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган

    Реклама | 28 июл, 19:30

    Ўзбекистонда ярим йилда қанча маҳкум муддатидан илгари озод қилингани очиқланди

    Ўзбекистон | 28 июл, 20:41

    Покистонда муссон ёмғирлари туфайли 279 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июл, 20:16

    “Давлат корхона ва университетлари фаолияти самарали эмас” — тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов

    Ўзбекистон | 28 июл, 19:51

    “Россия учун Украина масаласида янги муддат 10-12 кунни ташкил этади” — Трамп 

    Дунё | 28 июл, 19:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.