Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 29 июлда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 67,39 сўмга пастлаб, 12 514,34 сўм бўлди;
- евро 164,18 сўмга тушиб, 14 600,48 сўм бўлди;
- рубль 1,93 сўмга пастлаб, 156,41 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 71,75 сўмга пастлаб, яна 12 600 сўмдан тушганди. Ушбу валюта курсининг йил бошидан буён энг паст қиймати 24 июнда 12 410,99 сўмни ташкил этганди.
Изоҳ (0)