• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.73
    • RUB158.34
    • EUR14764.66
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Самарқанд

    Самарқанддаги машҳур “қўзиқорин бино”ни бузиш бошланди

    Самарқанддаги “қўзиқорин уй” номи билан машҳур бўлган 12 қаватли ноқонуний бино барибир бузиладиган бўлди. Шу кунларда ушбу бино яна муҳокамаларга сабаб бўлаётгани сабаб Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

    Фото: Видеодан кадр

    Унда билдирилишича, Самарқанд тумани “Жўйисой” маҳалласида  фуқаро Ф.Халилов томонидан ўз уйининг бир қисмини бузиб, ўрнига меҳмонхона қурилиши ҳеч қандай шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмасдан амалга оширилган.

    Қуйидаги камчиликлар аниқланган:

    • қурилишга рухсат берувчи Самарқанд тумани ҳокимининг қарори ёки туман қурилиш бўлимининг рухсатномаси мавжуд эмас;
    • архитектура режалаштириш топшириғи (АПЗ) мавжуд эмас;
    • муҳандислик геологияси, лойиҳа-смета ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилмаган ҳамда тасдиқланмаган;
    • белгиланган тартибда шаҳарсозлик кенгашидан ўтмаган;
    • меҳмонхона мажмуаси объекти бош режасини натурага кўчириш далолатномаси расмийлаштирилмаган (ШНҚ 3.01.01-03 нинг 2.4 банди бажарилмаган);
    • қурилиш объектида фойдаланилган қурилиш материалларининг талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги паспорт ва сертификатлари тақдим этилмаган;
    • 01.01-03 нинг 7.8, 9.9 бандларига асосан ёпиқ ишларни гувоҳлаш далолатномалари тақдим этилмаган;
    • мутахассислар томонидан бинонинг сейсмологик жиҳатдан талабларга жавоб бермаслиги ҳам аниқланган.

    Юқоридаги камчиликлар мавжуд бўлса-да, қурилишга рухсат берувчи бошланғич шаҳарсозлик ҳужжатлари расмийлаштирилмаган бўлса ҳам қурилиш-монтаж ишлари конструкциялар битгандан сўнг “Констант Проект” МЧЖ томонидан лойиҳа ҳужжатлари тўлиқ ишлаб чиқилмаган. “Триумф Проект” МЧЖ хусусий экспертиза ташкилоти томонидан эса тўлиқ ишлаб чиқилмаган лойиҳа ҳужжатларига бирламчи рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган ҳолда хулоса берилган.

    Қурилиш ишлари давомида туман қурилиш бўлими ва ҳудудий назорат қилиш инспекция ходимлари томонидан бир неча бор қурилишни тўхтатиш бўйича кўрсатмалар берилган бўлса-да, фуқаро Ф.Халилов томонидан ишлар ўзбошимчалик билан давом эттирилган. Меҳмонхона қурилиши объекти бўйича махсус лицензияга эга “СВП МАСКАН” МЧЖ мутахассислари томонидан 2016 йилда бинонинг техник ҳолати ўрганилиб, ригел ва темир бетон рамаларни кучайтириш учун лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиш бўйича хулоса берилган. Ушбу кучайтириш бўйича тегишли лойиҳа ишлаб чиқилмаган ва экспертиза органларининг ижобий хулосаси олинмаган.

    “Ўзоғирсаноатлойиҳа” институти АЖ ва ҳудудий инспекция ходимлари томонидан 2022 йил 6 май куни бинонинг сейсмик ҳолати ўрганиб чиқилиб, “Ўзоғирсаноатлойиҳа” институти АЖнинг хулосасига асосан бинонинг ҚМҚ, ШНҚ талабларига жавоб бермаслиги ва колонналарнинг айрим жойлари дарз кетгани ўз тасдиғини топган ҳамда бинони бузиш бўйича хулоса берилган.

    “Кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган бу бино бўйича Республика комиссияси хулосаси ва 2022 йилнинг 6 июль куни фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди томонидан Ф.Халиловга Самарқанд тумани “Жўйисой” МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли бўлган ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 12 қаватли бино-иншоот (меҳмонхона)ни ўз ҳисобидан бузиши тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилган ва ижро учун юборилган”, дейилади вазирлик ахборотида.

    Вазирлик 2023 йилдаги баёнотида мазкур суд қарорининг ижроси МИБнинг Самарқанд тумани бўлими иш юритувида экани маълум қилинганди. 

    28 июл, 15:03   Изоҳ (0)   3927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой 3 ёшгача бўлган ҳар бир бола учун йилига 500 доллар тўлайди 

    Дунё | 28 июл, 21:20

    Бангладеш АҚШдан божхона тўловларини камайтириш учун 25 та Boeing самолётини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 28 июл, 21:10

    “Манчестер Сити” футбол тарихидаги энг қиммат трансферни амалга ошириши мумкин

    Спорт | 28 июл, 20:58

    Андижонда Шерали Жўраев номидаги мусиқа ва санъат мактаби очилади

    Ўзбекистон | 28 июл, 20:57

    Ўзбекистонда ярим йилда қанча маҳкум муддатидан илгари озод қилингани очиқланди

    Ўзбекистон | 28 июл, 20:41

    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган

    Реклама | 28 июл, 19:30

    Покистонда муссон ёмғирлари туфайли 279 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июл, 20:16

    “Давлат корхона ва университетлари фаолияти самарали эмас” — тадбиркор Ҳикмат Абдураҳмонов

    Ўзбекистон | 28 июл, 19:51

    “Россия учун Украина масаласида янги муддат 10-12 кунни ташкил этади” — Трамп 

    Дунё | 28 июл, 19:32

    “Мен 75 ёшдаман” — Пеп Гвардиола

    Спорт | 28 июл, 19:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.