Айни дақиқаларда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.
Унда иккинчи ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев (15-1, 10 КО) америкалик Девид Стивенсга (14-2, 10 КО) қарши чемпионлик камари учун саралаш жангини ўтказиб, очколар ҳисобига ғалаба қозонган эди.
Жангдан кейин Бектемир ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди:
“Барчангизга қўллаб-қувватлаб турганингиз учун миннатдорчилик билдираман. Тажрибали рақибга қарши оғир жанг бўлиб ўтди ва муҳим ғалабага эришдим. Энди олдинда катта жанглар кутиб турибди. Жамоам билан камчиликларни тузатган ҳолда, келаси жангларда бундан-да ёрқинроқ ғалабаларга эришиб, чемпионлик камарлари билан барчангизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан”.
Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев фаолиятидаги 16-жангида 15-ғалабасини қўлга киритди.
Изоҳ (0)