• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда ташкил этиладиган пулли тўхташ жойларининг ягона бошқарувчиси бўлиши кутилмоқда

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт кўчаларида пулли тўхташ жойларини бошқариш ҳуқуқи учун аукцион ўтказади. Бу ҳақда “E-auksion” маълумотларида келтирилган бўлиб, биринчилардан бўлиб Spot эътибор қаратди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ижарага бериладиган майдонларнинг умумий ҳажми 262,8 минг квадрат метрни ташкил этади. Бунда қуйидаги кўчалар қамраб олинади:

    • Тошкентнинг марказий қисми (жумладан, Амир Темур хиёбони, Мовароуннаҳр, Истиқлол, Яҳё Ғуломов, Ўзбекистон овози, Истиқбол, Содиқ Азимов, Тарас Шевченко, Шаҳрисабз, Яккачинор, Шастри, Маҳатма Ганди, Ҳамид Олимжон, Чехов ва бошқа кўчалар);
    • Учтепа ва Чилонзор туманлари (Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Фарҳод, Лутфий, Чўпонота, Муқимий, Қатортол, Чилонзор, Арнасой, Есенин, Бешқайрағоч кўчалари);
    • Сергели ва Янгиҳаёт туманлари (Янги Сергели, Турсунзода, Алавия, Шокирариқ, Ислом Сатторов, Қипчоқ, Қўрғонтепа, Биродарлик кўчалари);
    • Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари (Лабзак, Себзор, Гулобод, Форобий, Белтепа, Қорақамиш, Қорасарой, Шимолий Олмазор кўчалари);
    • Бектемир тумани (Ҳусайн Бойқаро кўчаси);
    • Миробод тумани (Янги Қўйлиқ кўчаси);
    • Яшнобод тумани (Оҳангарон йўли кўчаси, Қуйи Толариқ, Сивец, Қурувчилар кўчалари).
    Фото: E-auksion

    Топографик харитага кўра, пойтахтнинг жами 86 та ҳудудида пулли тўхташ жойлари ташкил этилади.

    Ижара муддати — 3 йил. Дастлабки 2 йил ичида ижарачи автотураргоҳларни жиҳозлаш, паркоматлар ва ҳаракатни ташкил этиш воситаларини ўрнатиш, шунингдек, коммуникация ва алоқани амалга ошириш учун камида 5 миллион доллар сармоя киритиши керак.

    Йиллик ижара бошланғич нархи 57,21 миллиард сўмни ташкил этади. Автотураргоҳдан тушган тушумнинг камида 1/12 қисми Тошкент шаҳар йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши керак. Бундан ташқари, ижарачи автотураргоҳлардан мақсадли ва қонуний фойдаланиш мониторингини таъминлаши керак.

    Инвестор паркингларга транспорт воситаларини суткасига 24 соат мобайнида жойлаштириш имкониятини, шу жумладан уларда тозаликни сақлаш ва ободонлаштиришга доир ишлар бажарилишини таъминлаши ҳам лозим.

    Аукцион 25 ноябрь куни соат 10:00 да бўлиб ўтади, аризалар шу куни соат 9:00 дан кечиктирмай қабул қилинади.

    Иқтисодчи Отабек Бакиров Тошкентдаги 50 дан ортиқ энг гавжум ва ликвидли кўчалар битта лотда савдога чиқарилаётганини танқид қилди.

    “Агарда аукцион пойтахт маъмурияти истагандек ўца, шаҳарда ягона парковка қироли пайдо бўлади. Ғолиби олдиндан ёпиқ кабинетларда келишилмаган бўлмаса, бу жараённи аукцион дейишга тил бормайди” дейди иқтисодчи.

    Унинг таъкидлашича, барча кўчалар битта лотга боғлангани учун аукционга кириш шартлари жуда оғир ва қиммат қилинган, қайсидир аввалдан келишилган ғолибга мослаштирилган бўлиши эҳтимоли мавжуд. 5 миллион долларлик инвестиция шартини бажариш ва бошланғич нархи 57,2 миллиард сўмлик йиллик ижара нархини қабул қилишга журъат этувчи ўнлаб рақобатдош бизнес субъектлар топилмаслиги аниқ. Лекин лотлар 20 та бўлса, аукционга кириш инвестициявий шартлари 100 минг доллардан бошланса, иштирокчилар сони кескин ортади. Аукцион ҳам кескин рақобатли бўлади, ижара ҳақининг нархи аукционда тезроқ ва кўпроқ ошади, давлат ҳам каррасига ютади.

    Тошкентда пулли тўхташ жойлари

    Фото: Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси

    Тошкентда автомобиллар учун йўл бўйларида пулли тўхташ жойлари ташкил этилиши ҳақида 2021 йилда маълум бўлганди. Ўшанда “Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида пойтахтдаги тирбандликларни, марказий кўчаларда транспорт оқимини камайтириш, автомобилларнинг йўл бўйида бетартиб тўхташини тартибга солиш мақсадида ягона автомобиль йўл бўйи пулли тўхташ жойлари тизимини ташкил этиш зарурлиги айтилганди.

    Дастлаб 10 та марказий кўчада пулли автомобиль тўхташ жойлари тармоғи пайдо бўлиши эълон қилинди.

    Президентнинг 2022 йил 2 февралдаги қарорига мувофиқ, 2022 йилда 10 та марказий кўчаларда, яъни Глинка, Братислава, Миробод, Авлиё ота, Тарас Шевченко, Саид Барака, Моштабиб, Фидокор, Содиқ Азимов ва Якуб Колас кўчаларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобилларнинг автоматлаштирилган йўл бўйи пулли тўхташ жойларини ташкил этиш белгиланди.

    2024 йил 16 октябрь куни Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳрида транспорт воситаларининг пулли тўхтаб туриш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжатда пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўловлар миқдори ҳам тасдиқланди. Паркинг ҳудудлари 5 та тариф зонасига бўлинади.

    Бир соатлик тўхтаб туриш нархлари:

    • 1-тариф зонасида 12 минг сўм;
    • 2-тариф зонасида 10 минг сўм;
    • 3-зонада 8 минг сўм;
    • 4-зонада 6 минг сўм;
    • 5-тариф зонасида 5 минг сўмни ташкил қилади.

    Паркинг транспорт воситаларини сақлаш учун мўлжалланмаган. У ерда учинчи шахслар томонидан транспорт воситаларининг олиб қочилиши ва шикастланиши хавфи автомобиллар эгалари зиммасида қолади.

    2024 йил 19 январда “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланганди. Қонунда пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари ушбу жойлардан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича мустақил равишда белгилаши қайд этилган.

    14.11.2024, 08:35   Изоҳ (0)   5265
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #пулли тўхтаб туриш#паркинг

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентнинг 10 та марказий кўчасида пулли автомобиль тўхташ жойлари тармоғи пайдо бўлади

    27.03.2021, 12:10

    Тошкентда автомобиллар учун йўл бўйларида пуллик тўхташ жойлари ташкил этилиши мумкин

    22.12.2021, 16:02

    Тошкентда 2 мингдан ортиқ йўл бўйи пулли автомобиль тўхташ жойлари ташкил этилади

    21.11.2022, 17:52

    Ўзбекистонда фуқароларнинг ҳам йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни амалга оширишда иштироки белгиланмоқда

    27.10.2023, 13:31

    Ўзбекистонда пулли тўхтаб туриш жойларига доир талаблар белгиланди 

    20.01.2024, 19:07

    Тошкентда пулли тўхтаб туриш жойлари учун тўловлар миқдори тасдиқланди

    17.10.2024, 11:15

    “Дарё” дайжести: 17 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    17.10.2024, 22:39
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.