• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Бундан бир неча кун олдин Британия шаҳзодаси Уильямснинг дўсти, миллиардер Санжай Капур ари чақиши туфайли ҳалок бўлди. Бу иш автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи компания эгаси бўлган Санжай поло ўйинини ўйнаётганда содир бўлган. Миллиардер ари чаққандан сўнг ҳушини йўқотган ва қайта ўзига келмаган. Қуйида ғайриоддий ва шубҳали тарзда ўлим топган машҳурлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Миллиардер Санжай Капур

    2025 йил 13 июнь куни таниқли тадбиркор, асосан автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи Сона Cомстар компанияси эгаси миллиардер Санжай Капур ари чақиши туфайли ҳалок бўлди.

    Британия паспортига эга бўлган бу шахс машҳур ҳинд актрисаси Каришма Капурнинг собиқ турмуш ўртоғи, шунингдек, Британия шаҳзодаси шаҳзода Уильямснинг яқин дўсти ҳисобланади.

    53 ёшда бўлган Санжай Капур поло ўйинини ўйнаётганда ари унинг оғзига кириб кетган ва чақиб олган. Шунда миллиардер юрак хуружига учраган ва ҳушини йўқотган. Сўнг ўзига келмасдан вафот этган.

    Тарихда бундай ғайриоддий, аҳмоқона ва таъбир жоиз бўлса кулгили ўлим топган инсонлар жуда кўп. Қўйида уларнинг айримлари қандай ўлим топгани ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Шарфга ўралиб ўлган раққоса

    Айседора Дункан ва Сергей Есенин

    Раққоса Айседора Дункан йилнинг тўрт фаслида ҳам бўйнига узун шарф ташлаб юришни жуда ёқтирар эди. Охир-оқибат ана шу шарфлардан бири унинг ўлимига сабаб бўлади.

    1927 йил 14 сентябрь куни раққоса Франциянинг Нисса шаҳрида дўсти билан кабриолетда сайр қилишни хоҳлаб қолади. Ўшанда ҳам унинг бўйнида чиройли ипак шарфи бор эди.

    Автомобиль ҳаракатланишни бошлаганда Айседоранинг узун шарфи машина ғилдирагига ўралиб қолади. Раққоса бир муддат бўйнига ўралиб қолган шарфдан қутилишга уринади, бироқ бунинг иложи бўлмайди.

    Ҳодиса тўсатдан рўй бергани учун ҳайдовчи ҳам ҳеч нарса қила олмайди. Оқибатда машҳур раққоса аввалига бўғилади, сўнг бўйни синиб аянчли тарзда ҳалок бўлади.

    Маълумот учун, Европада анча машҳур бўлган Айседора Дунканни Россияда ҳам яхши танишади. Аёл машҳур шоир Сергей Есениннинг маъшуқаси бўлган ва 1922 йилда у билан оила қурганди.

    Дорилар туфайли нобуд бўлган актриса

    Кино ихлосмандларига америкалик таниқли актриса Мерилин Монрони таништиришнинг ҳожати йўқ. 1950 йилларда Монро Голливуднинг энг таниқли актрисаси эди.

    60 йиллар бошларида актриса тушкунликка тушиб қолади ва у рол ижро этган бир нечта фильм муваффақиятсизликка учрайди. Бундан тушкунликка тушган актриса тинчлантирувчи таблеткалар ичишга зўр беради.

    1962 йил 4 август куни Мерилин Монронинг хизматкори уни Лос Анжелесдаги уйидан жонсиз ҳолда топади. Ўшанда бор йўғи 36 ёшда бўлган актриса тўшакда, қўлида телефонни ушлаганча жонсиз ҳолда ётарди. Атрофда тинчлантирувчи дорилар қутиси ҳам бор эди.

    Суд-тиббин экспертизаси хулосасига кўра, актриса вафот этишида сал аввал бир нечта турдаги тинчлантирувчи таблеткаларни қабул қилган ва уларнинг организмга акс таъсири туфайли ҳалок бўлган.

    Кейинчалик, ўша пайтларда тушкунликка тушиб юрган актриса тинчлантирувчи таблеткаларни кўп миқдорда қабул қилиб, шу йўл билан ўз жонига қасд қилгани айтилади.

    Маълумот учун, бир неча марта турмушга қурган Мерилин Монро АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди эътиборига тушган. Айрим манбаларга кўра, актриса президент билан ишқий муносабатларга киришган ва ундан ҳомиладор бўлгач аборт қилдирган.

    Дом даракциз йўқолган бош вазир

    1967 йил декабрь ойининг иккинчи ярмида Австралия газеталари мамлакат бош вазири Гаролд Холт бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқата бошлайди. Маълумот учун, Австралияни бош вазир бошқаради.

    Катта бир давлатни бошқариб турган шахснинг бедарак йўқолиши ажабтовур, айтиш жоиз бўлса ғалати ҳодиса эди.

    Тафсилотларга кўра 17 декабрь куни Гаролд Виктория штатида жойлашган Порци шаҳри яқинидаги пляжга чўмилишга борган. Тахминларга кўра унга маъшуқаси ва бошқа бир нечта яқинлари ҳамроҳлик қилган.

    Ўша куни денгизда кучли тўлқинлар бўлиб турганига қарамасдан бош вазир чўмилишга уринган ва қирғоққа қайтиб чиқмаган.

    Бош вазирнинг чўмилаётиб йўқолгани ҳақида хабар тарқагач мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари вертолётлари, ҳарбийлар, қутқарувчилар ва кўнгиллилар уни қидиришга тушишади. Бироқ бош вазир топилмайди.

    Шундан сўнг Гаролд Холт ҳалок бўлган деб эълон қилинади ва 19 декабрь куни унинг ўрнини Жон Макюен эгаллайди. Кейинчалик, айримлар Гаролд Холт ўз жонига қасд қилганини айтиб чиқади. Бироқ бу тахмин тасдиқланмаган.

    Космонавтнинг сирли ўлими

    1961 йил 12 апрель куни фазога парвоз қилгач Юрий Гагарин жаҳоншумул машҳурликка эришади. Парвоздан сўнг у собиқ иттифоқдаги барча республикаларга, шунингдек, дунёнинг жуда кўп давлатларига ташриф буюради.

    Ҳамма жойда уни афсонавий қаҳрамон сифатида қаршилашади. Чехословакия, Финландия, Буюк Британия, Болгария, Миср, Куба, Бразилия, Канада, Ҳиндистон, Афғонистон ва яна бир қатор давлатларда уни ҳатто мамлакат раҳбари даражасида қабул қилишади. Масалан, Британияга борганида уни қиролича Елизавета II ва бош вазир Ҳаролд Макмиллан қабул қилади.

    1968 йил 27 март куни совет ОАВи афсонавий космонавт Юрий Гагарин янги самолётлардан бирида синов парвозини амалга ошираётганда фожиали тарзда ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатади.

    Ўша куни Гагарин тажрибали инструктор Владимир Серёгин билан янги МиГ-15 қирувчи самолётини синовдан ўтказиш учун парвоз қилганди. Парвоз давомида самолёт ерга урилиб, парчаланиб кетади.

    Ҳалокатдан сўнг ўтказилган суриштирувларда самолёт асбобларининг панд бериши ёки ишдан чиққани ҳақида ҳеч қандай далил топилмаган. Расмий маълумотларда ҳалокатга Гагарин самолётни бошқара туриб ўта хавфли манёвр қилгани сабаб бўлган деб айтилади.

    Ҳалокат жойидан космонавтнинг жасади топилмаган. Советлар Гагариннинг жасади майдаланиб, ёниб кетганини айтишган. Бироқ космонавтнинг жасад бўлаклари чиқмагани омма орасида турли шубҳа ва гумонларни келтириб чиқарган.

    Гагариннинг ўлими билан боғлиқ ҳужжатлар махфийлаштирилган ва шу сабабли охиригача оммага ошкор қилинмаган. Бу эса унинг ўлими билан боғлиқ шубҳаларни баттар кучайтирган.

    Малика Дианани МИ-6 ходимлари ўлдирганми?

    Малика Диана бугун Британия қироли ҳисобланадиган Карл III нинг собиқ рафиқаси ҳисобланади. 1997 йил 31 август куни жаҳон ОАВи малика Диана Парижда автоҳалокат оқибатида ҳалокатга учрагани ҳақида хабар тарқатади.

    Тафсилотларга кўра ўшанда малика келиб чиқиши мисрлик бўлган миллиардер Муҳаммад ал Фаёднинг ўғли Доди ал Фаёд билан бирга кетаётган бўлган.

    Улар ўтирган Мерседес машинаси Париждаги туннеллардан бирида ҳалокатга учрайди. Оқибатда Доди ва Диана ҳалок бўлади.

    Ўлимидан аввалроқ малика ва Доди ал Фаёд оила қуриши ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Ҳалокатдан сўнг уларнинг ўлимига қироллик оиласи, жумладан шаҳзода Чарльзнинг қўли борлиги ҳақида гап сўзлар тарқайди. Бироқ Франция полицияси ҳалокат уюштирилган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги версияни рад этади.

    Ўғлининг ўлимидан сўнг Муҳаммад ал Фаёд автоҳалокат уюштирилганини исботлаш учун узоқ вақт фаол кампания олиб боради. Бироқ Франция полициясига буни исботлаб бўлмайди. Маълумот учун, Муҳаммад ал Фаёд ўғлининг ўлимидан сўнг 26 йил яшади ва 2023 йил 2 сентябрь куни вафот этди.

    Маликанинг тасодифан ҳалок бўлмаганини, балки ўлдирилганини таъкидлайдиганлар қуйидагиларни далил сифатида келтиришади.

    1. Диана ва Доди ал Фаёд турмуш қуриш ниятида бўлишган. Ҳатто малика Доди билан ишқий муносабатларга киришган ва ундан ҳомиладор бўлган. Қироллик оиласи, Елизаветта II ва шаҳзода Чарльз эса қироллик оиласига мусулмон боланинг кириб келишига қарши бўлишган.
    2. Франисия полицияси ҳайдовчи спиртли ичимликлар таъсири остида бўлганини айтган. Бироқ Муҳаммад ал Фаёд ўғлини олиб юрган ҳайдовчи умуман ичмайдиган одам бўлганини ва ҳалокатдан сўнг экспертиза натижалари алмаштириб қўйилганини таъкидлаган.
    3. Ҳалокатни қироллик оиласининг буюртмаси билан Британиянинг МИ-6 хавфсизлик хизмати ходимлари уюштирган. Улар лазер ёрдамида ҳайдовчининг кўзини қамаштиришган. Оқибатда у ҳеч нарсани кўрмай қолган ва машина ҳалокатга учраган.
    4. Ҳалокатдан сўнг маликани ўша атрофдаги касалхонага етказмасдан негадир жуда узоқдаги касалхонага олиб боришган. Тез ёрдам машинаси ҳам негадир жуда секин юрган.

    Ўз даврида “Халқ маликаси” деб ном олган Диананинг ўз ажали билан ўлмагани ва ҳалокат уюштирилгани ҳақида бугун ҳам гап-сўзлар тинмаган. Бироқ Франция полиция бундай ҳисобламайди. Қироллик оиласи эса ҳодисага алоқасини инкор қилади. Нима бўлганда ҳам Диананинг ўлими шубҳали тарзда кечган.

    Шубҳали тарзда вафот этган актриса

    2000 йилларнинг иккинчи ярмида Бриттани Мерфи Голливудда талаб кўп тушадиган актрисалардан бири эди. 2009 йил 20 декабрь куни актриса ўз уйидаги ювиниш хонасидан жонсиз ҳолда топилади. Ўша пайтда у бор-йўғи 32 ёшда эди.

    Ўлим сабабини аниқлаш мақсадида бир неча кун давомида актрисанинг жасади текширилади. Бироқ экспертиза натижалари орадан икки ойдан ошиқроқ вақт ўтиб, 2010 йил 25 февраль куни эълон қилинади. Унга кўра актриса жуда кўп миқдорда турли таблеткалар қабул қилгани туфайли юрак хуружига учраб вафот этган деб топилади.

    Умумий хулосада Бриттанининг вафот этиши бахтсиз ҳодиса бўлгани келтирилади. Бироқ актрисанинг отаси экспертиза хулосаларига ишонмайди ва қизининг жасадини яна бир бор текшириш учун мустақил лаборатория ёллайди. Актрисанинг танасидан, сочларидан бир неча турдаги оғир токсик металлар излари топилади. Шунда актрисанинг отаси қизи қотиллик қурбони бўлганини айтиб чиқади. Аммо расмий идоралар буни рад этишади.

    Орадан олти ой ўтгач 2010 йил 23 май куни тўсатдан Бриттанининг эри Саймон Монжек ҳам шубҳали тарзда вафот этади. Врачлар унинг ўлими ҳам худди Бриттанида бўлгани каби жуда кўп миқдорда турли дорилар қабул қилингани ортидан содир бўлганини айтиб чиқишади.

    Шундан сўнг Бриттанининг отаси қизи ва куёвини АҚШ махсус хизмат ходимлари ўлдирганини айтиб чиқади. Бриттанининг отаси бу айбловни бекорга илгари сурмаганди.

    Ўлимидан сал аввал Бриттани АҚШ божхонасини айблаб чиққан Жулия Дэвис исм-шарифли мутасадди аёлни қўллаб чиққанди. Шундан сўнг актрисага бир неча марта аноним қўнғироқлар бўлган ва унга таҳдид қилишган.

    Ўшанда Бриттани ўз хавфсизлиги учун яшаб келган уйининг барча томонларига кузатув камералари ўрнаттиради. Уйини 24 соат кузатадиган қўриқчилар ёллайди. Барча кириш эшикларига бармоқ изи ёрдамида очиладиган қулфлар ўрнаттиради. Бироқ бу чоралар наф бермайди ва кўп ўтмай актриса шубҳали тарзда ҳалок бўлади.

    Актрисанинг ўлими билан боғлиқ жиноят иши анча йиллар аввал ёпилган. Бироқ Бриттанининг ўлими билан боғлиқ миш-мишлар, шубҳа ва гумонлар ҳамон тингани йўқ.

    Шубҳали тарзда вафот этган қўшиқчи

    1990 йилларда Nirvana Америкадаги машҳур гуруҳлардан бири эди. Шунингдек, унинг солисти Курт Кобейн ҳам таниқли қўшиқчи ҳисобланарди.

    1994 йил 8 апрель куни Куртнинг уйига таъмирлаш ишларини бажариш учун келган электрик тасодифан боғда дов-дарахтлар орасидаги пана жойда ётган жасадга дуч келади. Электрик дарҳол полицияга хабар беради. Полиция жасад Курт Кобейнга тегишли эканини  аниқлайди.

    Суд-тиббий экспертизаси Курт бош қисмига отилган ўқ туфайли ҳалок бўлганини аниқлайди. Жасад ётган жойдан топилган ўқотар қуролда Куртнинг бармоқ излари аниқланади.

    Шунингдек, текширувлар жараёнида Куртнинг организмидан кўп миқдорда гиёҳванд моддалар излари топилади. Врачлар у гиёҳванд моддаларни кўп миқдорда истеъмол қилгани туфайли ўлимидан аввал организмини бошқара олмайдиган даражада бўлганини айтишади.

    Шунда омма орасида “агар у ўз танасини бошқара олмайдиган даражада сархуш бўлган бўлса, унда қандай қилиб ўзига ўқ узган?” деган саволлар пайдо бўлади.

    Шундан сўнг қўшиқчини унинг хотини ўлдирган деган гап-сўзлар тарқайди. Чунки Курт ҳалок бўлгандан сўнг унинг бир неча миллион доллар маблағи автоматик тарзда мерос сифатида хотинига ўтади.

    Бу орада хусусий детективлардан бири мустақил суриштирув олиб боради ва сал аввал қўшиқчининг хотини эрини ўлдириш учун қотил ёллашга уринганини аниқлайди. Бироқ Куртнинг хотини Кортни Лав барча айбловларни рад этади.

    Охир-оқибат полиция қўшиқчи ўз жонига қасд қилган деган расмий хулоса беради. Бироқ ҳанузгача Курт қотиллик қурбони бўлгани ҳақида гап-сўзлар тингани йўқ.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

    12 июл, 21:16   Изоҳ (0)   1229
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.