• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент вилояти

    Чорвоқ сув омборига “Маргимуш қабристони”дан заҳарли чиқиндилар тушиши мумкинлиги рад этилди  

    “Маргимуш қабристони”ни Чорвоқ сув омборига хавф эканлиги тўғрисидаги хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бу текширилмаган, ҳақиқатга мос келмайдиган ҳамда айрим фейк аккаунтлардан олинган ёлғон маълумот эканлигини билдирди.

    Фото: Видеодан кадр

    Бошқарма матбуот хизмати ахборотида билдирилишича, мурожаатда таъкидланган, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманининг “Яккатут” МФЙ ҳудудида 1938—1946 йилларда собиқ “Союзмишяк” комбинати томонидан 0,64 га ер майдонига тахминан 40 минг тонна маргимуш чиқиндилар атрофи ва устки қисми бетонланиб, ҳаво чиқариш трубалари ўрнатилиб, кўмилган. Бетон устидан 70-80 сантиметр қалинликда тупроқ ётқизилган.

    “Мурожаатда маргимуш қабристони ҳақида айтилган хавотирли фикрлар 2022 йилдаги ҳолат бўйича берилган бўлиб, бугунги кунда қабристон атрофи бетон тўсиқли деворлар билан ўраб, консервация қилинган ва ҳудуд бўйлаб симёғочлар ҳамда назорат учун камералар ўрнатилган”, дейилади бошқарма хабарида. 
    Фото: Тошкент вилояти экология бошқармаси
    Фото: Тошкент вилояти экология бошқармаси

    Қайд этилишича, маргимуш таркибли чиқиндилар кўмилган махсус полигонни консервация қилиш учун объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, ижобий экспертиза хулосалари олинган. Объект консервацияси бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 августдаги 501-сонли фармойиши билан маблағ ажратилиб, пудратчи танлаб олинган. Пудратчи билан икки томонлама қиймати 3 миллиард 984 миллион 644 минг сўмлик шартнома имзоланган. Ушбу шартномага асосан объектни консервация қилиш ишлари 2024 йилда тўлиқ якунланган.

    Лойиҳа доирасида қабристоннинг устки қисмига тоза инерт тупроқ ётқизилган ва девор қисмига ёмғир ва оқова сувларини ҳамда нам массани ўтказмаслик мақсадида бурғилаш (тешиш) ишлари амалга оширилган ва ушбу нуқталарга кимёвий суюқлик кальций хлорид суюлтирилиб, юқори босим остида натрий алюминат моддаси орқали, яъни ерости уколи қилиш ишлари амалга оширилган.

    Шунингдек, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ҳамда тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда ҳар чоракда режавий сув, тупроқ намуналарини олиб назорат мониторинг тадбирлари ўтказилиб бориши ташкил этилган.

    Шунингдек, мазкур ҳудудларда ўрганиш жараёнида қабристонларнинг радиоактив фон даражасини аниқлаш учун махсус асбоблардан фойдаланилиб, радиоактив фон даражаси мазкур объектда тепадан пастга, устки қисмларида ҳаво тортувчи азбест қувурлари ҳамда дюкернинг кириш ва чиқиш қисмлари ўлчаб кўрилганда хавфсиз эканлиги аниқланган.

    Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси “Маргимуш қабристони” бўйича расмий маълумотларни тақдим этишга ва жойига чиққан ҳолда биргаликда ўганишга тайёр. Бу борада фуқароларимизни ижтимоий тармоқлардаги факе ва ассосиз маълумотларга ишонмасликни сўраймиз, дейилади расмий хабарда.

    Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори бўйида озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов томонидан Sea Breeze Uzbekistan сайёҳлик мажмаси қурилиши кутилмоқда. Бу жамоатчилик орасида кег эътирозларга сабаб бўлмоқда. Экология вазири Азиз Абдуҳакимов 23 июль куни Тошкент шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида лойиҳа ҳужжатлари ҳали ҳукуматга тақдим этилмаганини билдириб, “Йўқ дейишдан олдин таклифини кўрайлик”, деб айтди. Азиз Абдуҳакимов лойиҳа ҳужжатлари тақдим этилгач, мажмуа қурилиши масаласи жамоатчилик муҳокамасига қўйилишига ваъда берди.

    30 июл, 10:32   Изоҳ (0)   2641
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда пенсия тақсимоти: энг кўп маблағ қайси ҳудуд аҳолисига тўланмоқда?

    30 июл, 10:10

    Самарқандда хонанда Зебойи Жаҳон ўлдириб кетилди

    30 июл, 08:41

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    29 июл, 22:26

    Президент 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон халқини табриклади

    29 июл, 22:14
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.