• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Академик ва клиник стандартларга қатъий риоя қилинмоқда — Тиббиёт университети Ҳиндистон нашридаги мақолага муносабат билдирди

    Ҳиндистон Миллий тиббий комиссияси абитуриентларга Марказий Америкадаги учта ва Ўзбекистондаги битта тиббиёт университети — Тошкент давлат тиббиёт университети Чирчиқ филиалида таҳсил олмасликни тавсия қилгани ҳақида хабар берилганди. Университет матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

    Фото: Wikipedia

    Унда таъкидланишича, университетда академик ва клиник стандартларга қатъий риоя қилинмоқда. Тошкент давлат тиббиёт университети Чирчиқ филиали президентнинг 2023 йил 28 июлдаги қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, 2024 йил декабрь ойидан бошлаб тўлиқ фаолият юрита бошлаган.

    Бугунги кунда филиалда 2 та факультетда 4 та бакалавриат таълим йўналиши ҳамда 13 та клиник ординатура мутахассислиги бўйича жами 801 нафар талаба таҳсил олмоқда. Хусусан, ҳозирда 5 нафар ҳиндистонлик, 1 нафар иорданиялик, 8 нафар покистонлик ва 7 нафар мисрлик хорижий талабалар таълим олмоқда.

    Филиалда таълим жараёни Ўзбекистондаги амалдаги тиббий таълим стандартлари ҳамда Жаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME) талабларига мос келувчи замонавий ўқув дастурлари асосида ташкил этилган. 10 га яқин Тошкент вилояти ва Чирчиқ шаҳридаги клиник базаларда талабалар малакали мутахассислар раҳбарлигида амалий кўникмаларни эгалламоқда.

    Филиал Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WFME) ҳамда Халқаро тиббий таълимни ривожлантириш жамғармаси (FAIMER) томонидан юритиладиган The World Directory of Medical Schools рўйхатига киритилган.

    Шунингдек, инфратузилма ва моддий-техника базаси — замонавий ва кенг қамровли экани таъкидланган. Филиалда замонавий ўқув бинолари, лабораториялар, симулясион марказлар, электрон таълим платформалари, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) ва талабаларга мўлжалланган турар жойлар барча зарур шароитлар билан таъминланган.

    Талабалар учун очиқ ва шаффоф муҳит яратилгани ҳам айтилди. Филиал фаолиятида шаффофлик, академик эркинлик, тенглик ва талабалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш устувор тамойил ҳисобланади. Ҳеч қандай босим ёки мажбурлаш ҳолатларига йўл қўйилмайди. Барча ўқиш шартлари, тўлов миқдори ва академик талабларга оид маълумотлар расмий манбалар орқали очиқ эълон қилинади.

    Халқаро ҳамкорлик ва хорижий талабалар контингенти тўғрисида ҳам маълумот берилди. Унга кўра, бугунги кунда филиалда Ҳиндистондан келган талабалар муваффақиятли таҳсил олиб бормоқда. Улар учун махсус адаптация дастурлари, инглиз тилида ўқитиш гуруҳлари ва клиник амалиёт имкониятлари яратилган. Филиал нуфузли халқаро университетлар ва клиник марказлар билан доимий ҳамкорлик олиб бормоқда.

    “Ҳиндистон Миллий тиббий комиссияси билан очиқ мулоқотга тайёрмиз”

    “Тошкент давлат тиббиёт университети Чирчиқ филиали Ҳиндистон Миллий тиббий комиссияси (NMC) томонидан билдирилган хавотирларни жиддий қабул қилади. Шу билан бирга, бу маълумотлар жойида ўрганилмаган ва асоссиз экани таъкидланади.

    Биз Ҳиндистон билан таълим соҳасидаги дўстона ва самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдормиз ва исталган текширув ҳамда мулоқот учун очиқмиз”, дейилади хабарда.

    23 июл, 17:45   Изоҳ (0)   2155
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “АҚШ ўз қўшинларининг учдан бир қисмини Европадан олиб чиқиши мумкин” — Politico

    Дунё | 29 июл, 19:20

    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

    Реклама | 29 июл, 18:00

    Йўргакданоқ ҳашаматли ҳаёт: юлдузларнинг туғилиши биланоқ миллионерга айланган фарзандлари

    Шоу-бизнес | 29 июл, 19:10

    Туркияда ота мерос бўйича жанжаллашган ўғилларидан бирини отиб ўлдирди

    Дунё | 29 июл, 19:00

    Польшада мамлакат ҳудуди 68 гектарга қисқаргани маълум қилинди

    Дунё | 29 июл, 18:50

    “Шрек” мультфильмидаги Эшак ҳақида алоҳида фильм суратга олинади

    Кино | 29 июл, 18:40

    Олимлар Ерда иккита янги фасл пайдо бўлганини аниқлади

    Дунё | 29 июл, 18:30

    “ПСЖ” ва Доннарумма ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган

    Спорт | 29 июл, 18:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.