Тошкент метросининг “Технопарк”—“Янгиобод” бекатлари оралиғида 2 августдан бошлаб поездлар ҳаракати тўхтатилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, қуйидаги 6 та бекатда метро поездлар ҳаракати режали профилактик ишлар амалга оширилиши сабаб тўхтатилади:
- “Технопарк”;
- “Яшнобод”;
- “Тузел”;
- “Ольмос”;
- “Роҳат”;
- “Янгиобод”.
Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида “Технопарк”—“Қипчоқ”—“Технопарк” метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонгги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.
“Тошкент метрополитени” “Технопарк”—“Қипчоқ” бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлар амалга оширилаётганини маълум қилганди. 8 июндан иккита бекат – “Турон” (13-бекат) – “Қипчоқ” (14-бекат) бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилганди. 28 июндан эса “Қурувчилар” (12-бекат) — “Янгиобод” (6-бекат)” бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилди. Шундай қилиб “Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги” йўли бекатларининг барчаси ишламайди.
Изоҳ (0)