Президент Шавкат Мирзиёев Хонкенди шаҳрига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарини Озарбайжон президенти Илҳом Алиев кутиб олди.

Бу ерда етакчилар қўшма тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишди.

Корхона президентлар томонидан 2024 йил ноябрь ойида Бокуда бўлиб ўтган БМТ Иқлим саммити доирасидаги учрашувда ишга туширилган эди.

Тикувчилик фабрикасининг майдони 1,2 гектар. Лойиҳанинг умумий инвестиция қиймати 6,2 миллион долларни ташкил этади. Жами 800 та иш ўрни яратилади.

Корхонада йилига 3-5 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган. Тайёр маҳсулотлар ҳам ички бозорга, ҳам экспортга етказиб берилади.


Изоҳ (0)