• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +32°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Марказий Осиё

    Аномал иссиқ ҳаво Марказий Осиёга катта хавф солмоқда — Жаҳон банки

    Тадқиқотга кўра, минтақада ҳаво ҳарорати ортиб бориши инсонлар ҳаёти ва иқтисодиётга жиддий зарар етказади. Яқин келажакда иқлим ўзгариши ёмон оқибатлар яратишидан жиддий хавотир мавжуд.

    Foto: sia.az
    Фото: сиа.аз

    Иссиқлик муаммоси кучаймоқда

    Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиёнинг 70 та шаҳрини қамраб олган навбатдаги тадқиқоти натижаларини эълон қилди.

    Тадқиқотда ёзилишича, 2023 йилда минтақада ҳаво ҳарорати кўтарилиши 87 мингдан ортиқ иш ўрни йўқолишига олиб келган. Шундан 22 мингдан ортиғи Ўзбекистонда, 18 мингга яқини Озарбайжонда қайд этилган.

    2050 йилгача Европа ва Марказий Осиёдаги йирик шаҳарларда иссиқ кунлар сони уч баробаргача ошиши мумкин. Ҳарорат тўлқинлари қариялар, болалар ва кам таъминланган аҳоли учун катта хавф туғдиради. Бундай ҳолатларда тез тиббий ёрдам бўлимлари ва шифохоналарга юклама кескин ортади, сурункали касалликлар кўпаяди.

    Ҳаддан ташқари иссиқ ҳарорат ишлаб чиқариш ускуналари, электр тармоқларига жиддий зарар етказади. Етказиб бериш занжирларига салбий таъсир қилади. Одамлар ва ишчилар фаолиятини секинлаштиради (жисмоний ва ақлий самарадорлик пасаяди).

    Шу билан бирга, иш соатлари камайиш эҳтимоли юқори бўлади. Айниқса, бу қурилиш, транспорт, туризм соҳаларида кўпроқ кузатилиши мумкин. Транспорт тизимлари ишдан чиқиши, қурғоқчилик, ёнғинлар хавфи, ҳаво сифати ёмонлашуви ва энергия таъминотида узилишлар кузатилади.

    2090 йилга бориб Марказий Осиёнинг бир қанча йирик шаҳарлари, жумладан, Остона ва Тошкентда ҳавонинг иссиқлиги туфайли умумий ўлим йилига 10 мингдан 23 мингтагача етиши мумкин.

    Яна қандай оқибатлар кутилмоқда?

    Европа ва Марказий Осиёда яшовчи аҳолининг 70 фоизи шаҳарларда истиқомат қилади. Сўнгги 20 йилда ўн минглаб одамлар иссиқлик билан боғлиқ сабаблар туфайли ҳалок бўлган. Агар ҳеч қандай чора кўрилмаса, иссиқлик оқибатида иқтисодий йўқотишлар 2050 йилга бориб ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 2,5 фоизигача етиши мумкин.

    Минтақанинг тўққизта шаҳри, шу жумладан Туркманистоннинг Ашхоботида иссиқлик сабаб йиллик иқтисодий йўқотишлар ЯИМнинг 2 фоизидан ошиш эҳтимоли катта.

    Қирғизистонда экстремал ҳарорат ҳар йили 200 километрга яқин йўлларнинг шикастланишига олиб келади. Бу эса таъмирлаш учун катта харажатларни келтириб чиқаради ва транспорт инфратузилмасига боғлиқ бўлган иқтисодий фаолиятни издан чиқаради.

    Ашхободда жазирама билан боғлиқ ортиқча ўлимлар барча ёш гуруҳлари учун йилига ҳар 100 минг кишига 25-28 ҳолатни ташкил этади. Остона, Бишкек ва Тошкентда эса бу кўрсаткич 19–21 тагача етади.

    Нима қилмоқ керак?

    Тадқиқотда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Самеҳ Ваҳба масала юзасидан фикр билдирган. Унинг таъкидлашича, ҳарорат кўтарилиши ва иссиқ тўлқинлар тобора одатий ҳолга айланар экан, шаҳарларда яшаш қийинлашади. 

    “Лекин бир жиҳат борки, шаҳарларда ҳаракат қилиш имконияти мавжуд. Яъни кўпроқ дарахт экиш, мактаб, касалхона ва турар жойларни пассив совитиш тизимлари билан жиҳозлаш зарур”, деган эксперт.

    Ҳисоботда ёзилишича, иссиқлик таъсирини камайтириш учун шаҳарларда қуйидаги чораларни кўриш керак:

    • эрта огоҳлантириш тизимларини яратиш;
    • тез тиббий ёрдам хизматларини ривожлантириш;
    • аҳоли эҳтиёж сезаётган жойларда совитиш марказлари ташкил этиш;
    • иссиққа чидамли қурилиш материалларидан фойдаланиш,
    • инфратузилмани режалаштиришда экстремал об-ҳаво шароитларини ҳисобга олиш.

    Таҳлилда муваффақиятли ечимлар учун аниқ сиёсий ирода, мувофиқлаштириш ва барқарор молиялаштириш зарурлиги келтирилган.

    Жаҳон банки катта шаҳар иқтисодчиси Мегха Муким ечимлар борасида тавсиялар берган.

    “Шаҳарлар ва ҳокимиятлар иссиқликдан ҳимоя бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, молиялаштириш ва жорий этишда етакчилик қилмоқда. Лекин уларга аниқ ваколатлар, барқарор молия манбалари ва миллий органлар билан кучли ҳамкорлик керак”, дея фикр билдирган эксперт.

    Халқаро молия ташкилоти мутахассислари хулосасига кўра, иссиқлик кутилмаларига ҳозирдан тайёрланиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки вақтида қилинган ҳаракат келажакда нафақат инсонлар ҳаётини сақлаб қолади, балки шаҳарлар фаровонлигини мустаҳкамлайди.

    17 июл, 19:10   Изоҳ (0)   7056
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Жаҳон банки#Аномал иссиқ#ҳаво#Марказий Осиё#ҳаво ҳарорати ортиб бориши#хавф

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    25 июн, 23:38

    Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш бўйича ҳеч қандай якуний қарор қабул қилинмаган — Пенсия жамғармаси

    26 июн, 12:38

    Қирғизистон аҳоли даромадлари ўсиши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринга чиқди

    2 июл, 18:55

    Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қанча қарзи борлиги маълум бўлди

    11 июл, 15:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.