• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ливан Марказий банки “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор молиявий ташкилот билан алоқаларни тақиқлади

    Ливан марказий банки барча лицензияланган молия институтларига “Ҳизбуллоҳ”га алоқадор молиявий муассаса – Ал-Қард Ал-Ҳассан билан ишлашни тақиқлади. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

    Foto: Al Arabiya
    Фото: Al Arabiya

    Банкнинг бу қарори “Ҳизбуллоҳ”нинг давлат ишларига таъсири пасайганидан далолат бермоқда. Гуруҳ Исроил билан урушдан кейин кучайиб бораётган босимга, жумладан, молиявий босимга дуч келган.

    Reuters нашрининг таъкидлашича, 14 июль куни эълон қилинган баёнотда Ливан марказий банки мамлакатдаги барча лицензияланган молия институтларига лицензиясиз ташкилотлар билан тўғридан-тўғри ёки билвосита алоқада бўлишни тақиқлаган. Улар қаторида “Ҳизбуллоҳ”нинг Ал-Қард Ал-Ҳассан ташкилоти ҳам бор.

    АҚШнинг юқори мартабали дипломати банк қарорига “тўғри йўналишдаги қадам” деб баҳо берган.

    “Марказий банк назорати остида Ливандаги барча молиявий ташкилотларнинг шаффофлиги ва мувофиқлашуви муҳим ютуқдир”, деди АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Том Баррак.

    АҚШ Молия вазирлиги 2007 йилда Ал-Қард Ал-Ҳассанга қарши санкция киритган. Ўша пайтда, “Ҳизбуллоҳ” ундан молиявий фаолиятни бошқариш ва халқаро молия тизимига кириш учун ниқоб сифатида фойдалангани даъво қилинганди.

    Қудратли қурол-яроғлари билан машҳур “Ҳизбуллоҳ” узоқ вақтдан бери Ливан давлат ишларига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиб келган. Аммо у февраль ойида Исроил билан урушдан кейинги ҳукуматни шакллантиришда ўз таъсирини ўтказа олмай қолган.

    Ал-Қард ал-Ҳассан 1983 йилда ташкил этилган. Ташкилот ўзини фоизларни тақиқловчи исломий қарз берувчи хайрия ташкилоти сифатида кўради. Исроил 2024 йили “Ҳизбуллоҳ” билан уруш пайтида ташкилотнинг баъзи филиалларига зарба берган.

    Ушбу молиявий муассаса Ливан ҳукумати томонидан берилган лицензия бўйича нотижорат ташкилот сифатида фаолият юритади. Унинг 30 дан ортиқ филиаллари бўлиб, улар Байрут, жанубий Ливан ва Бекаа водийсининг асосан шиа мусулмон ҳудудларида жойлашган.

    16 июл, 20:07   Изоҳ (0)   619
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ливан#Ҳизбуллоҳ#тақиқлади#марказий банк#молиявий ташкилот

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўpтасида кенг кўламли уруш бошланишидан хавотир олмоқда — Politico

    21.09.2024, 09:25

    “Ҳизбуллоҳ”га янги етакчи тайинланди

    30.09.2024, 08:48

    “Ҳизбуллоҳ” дронлар билан Исроил базасига ҳужум қилди (видео) 

    14.10.2024, 08:40

    “Ҳизбуллоҳ” Исроилнинг Вилон ҳарбий базасига ҳужум қилди 

    25.10.2024, 21:05

    Уруш қанча давом этмасин, ўт очишни тўхтатишни сўрамаймиз — “Ҳизбуллоҳ”  

    30.10.2024, 22:15

    “Исроил билан дипломатик келишув бўлмайди” — “Ҳизбуллоҳ” етакчиси

    07.11.2024, 11:11

    АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади — ОАВ 

    11.11.2024, 21:45

    Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўт очишни тўхтатди. Нималарга келишилди?

    27.11.2024, 09:00

    Нетаньяху “Ҳизбуллоҳ” оташкесимга риоя қилмаса, қандай чора кўришини айтди

    29.11.2024, 10:00

    Ливан Исроилни “Ҳизбуллоҳ” билан сулҳ битимини бузганликда айблади

    29.11.2024, 23:20

    “Ҳизбуллоҳ” Суриядаги можарога қачон қўшилишини маълум қилди

    02.12.2024, 21:38

    ОАВ: Исроил “Ҳизбуллоҳ” билан узоқ муддатли сулҳ тузишга тайёр 

    6 январ, 17:55

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари ўлимидан 5 ой ўтгач дафн этилади 

    3 феврал, 13:25

    Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ” туннелига ҳужум қилди

    10 феврал, 12:45

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга муҳлат берди, акс ҳолда ҳужум бошланишини айтди

    17 феврал, 12:53

    “Эрон-Исроил можаросида бетараф эмасмиз ва ўз билганимизни қиламиз” — “Ҳизбуллоҳ” 

    20 июн, 10:26

    АҚШда “Ҳизбуллоҳ”га алоқадорликда гумонланаётганларни таъқиб қилиш бошланди

    23 июн, 14:28
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда бир неча бор пора олган божхона инспектори қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:57

    Покистонда муссон ёмғирлари сабаб сўнгги 24 соат ичида 63 киши ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 18 июл, 12:53

    Жазирама кунларда қандай тавсияларга амал қилиш лозим?

    Маслаҳатлар | 18 июл, 12:43

    Таҳлил: Тошкентнинг қайси туманларидан уйни арзонроқ олиш мумкин?

    Ўзбекистон | 18 июл, 12:40

    AirPods услубидаги рюкзак тақдим этилди

    Лайфстайл | 18 июл, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.