Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи 13 октябрь куни тунда Исроилдаги ҳарбий базага дронлар билан ҳужум қилди. Оқибатда тўрт киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.
Маълум қилинишича, Бинямин шаҳридаги базага ҳужумда 70 дан ортиқ одам жароҳатланган, етти нафар аскарнинг аҳволи оғир. “Ҳизбуллоҳ” ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Бу Исроилнинг Ливан жануби ва Байрутдаги ҳужумларига жавоб тариқасида амалга ошган. “Ҳизбуллоҳ” базага “дронлар тўдаси” ҳужум қилганини билдирган.
Таъкидланишича, дронлар ўнлаб аскарлар овқатланаётган ўқув базасининг ошхонасини нишонга олган. У ошхона томини тешиб ўтиб, аскарлар орасида портлаган. Дастлабки тергов маълумотларида “Ҳизбуллоҳ” Ўрта Ер денгизи томонидан иккита “Мирсад” русумли дрон учиргани айтилган.
Изоҳ (0)