Тошкентнинг Чилонзор туманида Cobalt ёниб кетиши оқибатида 4 киши куйиш тан жароҳати олди.

Пойтахт ФВБ матбуот хизматига кўра, ҳодиса 20 июль куни Кичик ҳалқа йўли кўчасида содир бўлган. Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 23:05 да етиб бориб, ёнғин соат 23:07 да ўчирилган. Куйиш тан жароҳати олган фуқаролар шифохонага ётқизилган.
Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг хабар қилишича, шу куни соат 13:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани Олтинтепа—Чаҳбуд кўчалари чорраҳасида Lacetti ва Tracker тўқнашган. Tracker ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четида турган пиёдани уриб юборган. Оқибатда пиёда тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлса, айбдор шахс муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиниб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Изоҳ (0)