Тошкент вилоятида ўз қизининг номусига теккан эркак 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, агантликнинг Тошкент вилояти туманларидан бирида оиланинг ҳолатини ўрганиш жараёнида вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик содир этилганини аниқланган. Оиланинг ижтимоий мақомини белгилаш ва эҳтиёжмандлар рўйхатига киритиш мақсадида агентликнинг ижтимоий ходими хизмат кўрсатиш доирасида оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказишга юборган. Айнан шу кўрик қизалоқ аввал гапира олмаган воқеаларни очиқлашга туртки бўлган. Бу расмий тергов жараёнини бошлашга асос бўлди.
24 июль куни суд қарорига кўра, эркак ўз фарзандига нисбатан оғир жиноят содир этганликда айбдор деб топилди. Суд томонидан унга Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми, “а”, “б”, “э” бандлари (18 ёшга тўлмаган яқин қариндошга нисбатан номусга тегиш оғир оқибатларга олиб келиши) асосида 12 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
Кодексда бундай жиноят учун 15йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.
“Бу суд ҳукми қизалоқнинг манфаатларини таъминлаш ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган эътибор, айниқса Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилингани туфайли амалга ошди”, деб ёзди Шаҳноза Мирзиёева ўз саҳифасида.
Хабарда айтилишича, қизнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида у вақтинча оилавий болалар уйига жойлаштирилди. Комплекс баҳолаш натижасида онаси қаромоғига топширилди. Ҳозирда у доимий ҳимоя остида бўлиб, тикланиш жараёнидан ўтмоқда. Унга тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)