Самарқандга қилган ташрифи чоғида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Ҳазрати Хизр мажмуасида ҳам бўлиб, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.
Қуръон оятлари тиловат этилиб, дуо ўқилди.
![](/static/2024/08/26/photo_2024-08-26_19-12-58-iKIjpNCJ.jpg)
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилгани хабар берилганди.
Давлат раҳбари у ердаги қурилиш ва пардозлаш ишлари билан танишди. Энди мажмуада замонавий, хавфсиз бошқарувни жорий этиш зарурлигини таъкидлади.
“Бу мажмуа буюк маънавий устун бўлиши керак”, деди президент.
![](/static/2024/08/26/photo_2024-08-26_19-13-01-6_SeZWpc.jpg)
Изоҳ (0)