Саида Мирзиёева Париж—2024 Олимпиадаси чемпиони дзюдочи Диёра Келдиёровани ғалаба билан табриклади.
“Бугун ўзбекистонликлар ва шахсан менинг қалбим чексиз қувончга тўлди — Париж-2024 Олимпиадасида мамлакатимиз илк олтин медални қўлга киритди!
Дзюдочи Диёра Келдиёрова — Ўзбекистон тарихида ёзги Олимпия ўйинларида олтин медал олган илк аёл спортчи! Шунингдек, у Олимпиадада дзюдо бўйича илк олтин медални олган спортчимиз сифатида ҳам тарихга кирди.
Диёранинг ёрқин ғалабаси бу – фақатгина “олтин медал” эмас, балки спорт тўгаракларида тинимсиз шуғулланиб, улкан зафарлар ҳақида орзу қилаётган кўплаб қизлар учун мотивация ҳамдир!
Диёра, бутун Ўзбекистон Сиз билан фахрланади!”, — деб ёзди Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)