Агар бош оғриғи тез-тез кузатилиб турса, албатта, бунинг сабабини излаш керак. Бош оғриғига чидаш ёки оғриқ қолдирувчи воситалар билан оғриқни вақтинчалик қолдириш имкон қадар тавсия этилмайди. Соғлиғингиз билан боғлиқ муаммоларни эътиборсиз қолдирманг. Танангиз бошдаги оғриқ орқали бошқа жиддий касалликлар ҳақида белги бераётган бўлиши мумкин.
Тез-тез бош оғришининг сабаблари
- доимий стресс;
- руҳан ва жисмонан толиқиш;
- уйқу етишмаслиги;
- гормонал номутаносибликлар (ҳомиладорлик пайтида ёки менопаузада тана бутунлай қайта тикланганда турли оғриқлар пайдо бўлиши мумкин);
- кўз толиқиши (компьютер олдида кўп ўтириш, 3D фильмларни мунтазам ва узоқ вақт томоша қилиш;
- маълум дори воситаларини қабул қилиш;
- бошдан жароҳат олиш (шикастланиш оғир ёки енгиллигига қараб икки ҳафтадан саккиз ҳафтагача давом этиши мумкин);
- ортиқча вазн;
- менингит (бош мия ёки орқа мия яллиғланиши бўлиб, кўнгил айниши ва қайт қилиш билан бирга келади);
- глаукома (кўз нервларнинг яллиғланиши. 40 ёшдан ошган одамларда кўпроқ учрайди);
- бош ва орқа мия саратони.
Агар бошингиз тез-тез оғрий бошласа, нима қилиш керак ва қайси шифокорга мурожаат қилиш лозим?
Мунтазам бош оғриғи безовта қиладиган шахслар тез-тез қиладиган биринчи иш бу оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилишдир, лекин оғриқни халқ табобати билан бартараф этиш афзалроқдир. Янги карам баргини пешонангизга қўйинг, мойчечакли чой ичинг ва пешонангизни лимон ёки лаванда эфир мойи билан уқаланг. Улар бош оғриғини сезиларли енгиллаштиради.
Агар доимий бош оғриғи камаймаса, албатта, шифохонага боришни унутманг. Биринчи бўлиб неврологга мурожаат қилинг, чунки кўпинча бундай оғриқлар мия ёки орқа мия билан боғлиқ муаммолар туфайли юзага келади. Шунингдек, терапевтга кўриниш ҳам тавсия этилади ва у торроқ мутахассисга йўлланма беради.
Кўп ҳолатларда оғриқ қолдирувчи дориларни истеъмол қилиш шифокор қабулига боришни секинлаштиради ва аниқланмаган касаллик янада ривожланишига замин яратади.
Изоҳ (0)