Андижонда Cobalt ҳайдовчиси 10 ёшли қизчани уриб юбориши, Шавкат Умурзоқовнинг дўконда ўтказган “рейд” муҳокамаларга сабаб бўлиши, Тошкентда беш киши бир болани “самосуд” қилиши — “Дарё” нашри бугун, 8 июлда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Электр энергияси тўловлари билан боғлиқ носозлик тўлиқ бартараф этилди — “Ҳудудий электр тармоқлари”
Айни пайтда истеъмолчилар электр энергияси учун тўловларни исталган тўлов тизимлари орқали амалга оширишлари мумкин.
Ўзбекистонда пенсия олувчилар сони 4 млн кишидан ошди
Пенсия олувчилар сони энг кўп Фарғона, Самарқанд ва Андижон вилоятлари ҳисобига тўғри келмоқда.
Тошкент вилоятида 157 км тезликда ҳаракатланган аёлга чора кўрилди
Ҳолат бўйича маъмурий баённома тузилган.
Жиззахда рейд тадбирларида “Ўзсувтаъминот” ходимлари калтакланди
Айни пайтда ходимлар шифохонага ётқизилган, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Минерал ўғитлар бозорида нархларни асоссиз оширган “МАХАМ-Чирчиқ”қа нисбатан иш қўзғатилди
Минерал ўғит маҳсулотлари нархлари ўртача 10 фоиздан 15 фоизгача оширилган.
“Шаҳар ичида 100 тезликда юрадиган ҳайдовчилар транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум бўлиши шарт” — депутат
Депутат бу орқали автоҳалокатлар сони камайишига эришишга умид билдирган.
Навоийда 8 ёшли қизча ҳалок бўлишига сабабчи бўлган икки ҳайдовчи қамоққа олинди
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати воқеа тафсилотларини эълон қилди.
Ўзбекистонда “Экологик стикер” бериш муддати 2025 йил 1 мартга узайтирилди
РФID чип ўрнатилган “қизил”, “сариқ” ёки “яшил” стикерларни бериш 2024 йил 1 июндан бошланиши керак эди.
Ўзбекистонда “Менинг боғим” лойиҳаси ғолиблари эълон қилинди
Лойиҳаларни молиялаштириш учун республика бўйича 48,6 миллиард сўм йўналтирилади.
Тошкентда беш киши бир болани “самосуд” қилиб, машинада ортиб кетгани юзасидан изоҳ берилди
Улар қарз масаласида оғзаки жанжаллашган.
“Ҳоким колхоз раҳбари эмас” — Шавкат Умурзоқов дўконда ўтказган “рейд” муҳокамаларга сабаб бўлди
Пойтахт ҳокими дўконлардан бирида айниган мевалар сотилаётганини кўриб, тадбиркор ва ишчи гуруҳга танбеҳ берди. Ҳолат жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди.
Андижонда Cobalt ҳайдовчиси 10 ёшли қизчани уриб юборди
Ҳолат тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида содир бўлган.
Ўзбекистонда бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларга тўлаб берилган иш ҳақи қанчалиги очиқланди
2024 йил июнь ойининг II ярмидаги тўловлар тўғрисида маълумот берилди.
Андижонда қорамолларда учраётган янги касаллик тури ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан муносабат билдирилди
Тармоқларда Андижондаги қорамол ва чорва бозорлари ҳам тозалов учун ёпилгани айтилган.
Шавкат Мирзиёев Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси билан учрашди. Нималар муҳокама қилинди?
Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон темирйўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш муҳимлиги қайд этилди.
Ўзбекистонда янги ўқув йилида қанча бола 1-синфга қабул қилиниши маълум бўлди
Айни вақтда республикада 10 182 та умумтаълим мактаблари мавжуд.
Болалар омбудсмани Навоийда вояга етмаган қизнинг зўрланиши юзасидан изоҳ берди
Иш юзасидан болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида кузатув олиб бормоқда.
Изоҳ (0)