Жиззах вилоятида ғалладан бўшаган майдонларнинг ёқиб юборилишини бартараф этиш мақсадида назорат тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хусусан, Арнасой тумани Экология инспекцияси томонидан олиб борилган рейд тадбирларида “Олтин водий” МФЙ Ибн Сино кўчасида яшовчи фуқаро М.А. томонидан ғалладан бўшаган 2,5 гектар ер майдони ёқиб юборилганлиги аниқланди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БҲМнинг уч баравари — 1 миллион 20 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.
Шунингдек, фуқаро томонидан табиатга 3 миллион 434 минг 296 сўм зарар етказганлиги маълум бўлди. Ҳуқуқбузар жами 4 миллион 454 минг 296 сўм тўлайди.
Изоҳ (0)