• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга суд ҳукми ўқилди

    Жиноят оламида “қонундаги ўғри — Бахти Ташкентский” мақомини олган Бахтиёр Қудратуллаевга суд ҳукми ўқилди.

    Фото: “Дарё”

    Суд ҳукми билан Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг қатор моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди. 

    2023 йил 3 декабрь куни эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевни қўлга олганди. 53 ёшли Қудратуллаев Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида айбланаётган эди:

    • 104-модда 3-қисм “г” банди (уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш / 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
    • 109-модда 2-қисми (соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш / баъзавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ)нинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилгача озодликни чеклаш ёки 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
    • 138-модда 1-қисми (бировни зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш / БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
    • 165-модда 3-қисми “а”, “в” бандлари (товламачилик / 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
    • 168-модда 4-қисми “а” ва “в” бандлари (фирибгарлик / БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
    • 228-модда 2-қисми “а”, “б” бандлари (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш / 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
    • 228-модда 3-қисми (ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланиш / БҲМнинг 25 бараваридан 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 2 йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
    • 242-модда 1-қисми (жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият / 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
    • 243-модда (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш / 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
    • 276-модда 2-қисми “а” ва “б” бандлари (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш / 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси);
    • 277-модда 2-қисми “б” ва “в” бандлари (безорилик / 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси).

    Июнь бошларида бўлиб ўтган суд мажлисида Бахтиёр Қудратуллаев ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини билдирганди. Уч нафар судланувчи қисман, қолганлари эса айбловларга иқрор эмаслигини таъкидлаган.  Шунингдек, у Ўзбекистонда “кўча”ни назорат қилишни унга давлат ташкилоти ишониб топширганини айтган эди.

    10 июль кунги суд мажлисида прокурор 44 та эпизод бўйича айбланаётган “Бахти Ташкентский”га 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “а” банди билан ўта хавфли рецидивист деб топишни ҳамда унинг ўғилларига нисбатан 11 ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўраган эди.

    19.07.2024, 11:05   Изоҳ (0)   54930
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Салимбой” қўлга олинди. ИИББ маълумотларни очиқлади

    05.12.2023, 23:45

    “Бахти Ташкентский”нинг ўғли ҳам қўлга олинди

    24.12.2023, 20:10

    Салимбой ва “Саидазиз медгородок” қўйиб юборилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    30.12.2023, 12:25

    Салимбой билан учрашган қирғизистонлик депутат судга олиб келинди 

    24.01.2024, 22:05

    “Бахти Ташкентский”нинг акаси Шухрат Қудратуллаев қўлга олинди

    24.02.2024, 14:11

    “Бахти Ташкентский”га оид очиқ суд 3 июнь куни бошланади

    02.06.2024, 21:46

    “Бахти Ташкентский” Ўзбекистонда “кўча”ни назорат қилишни унга давлат ташкилоти ишониб топширганини айтди

    05.06.2024, 21:10

    “Саидазиз медгородок” ва унинг шериклари ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, фирибгарлик каби жиноятларни содир этганликда айбланмоқда

    06.06.2024, 15:05

    ОАВ вакилларига қайдлардан фойдаланиб, “кўча” судини ёритишлари мумкинлиги маълум қилинди

    10.06.2024, 23:20

    “Рост бўлса, биз очиқда юрмасдик”. “Саидазиз медгородок” билан боғлиқ 6-қават воқеасига изоҳ берилди 

    28.06.2024, 17:59

    “Бахти Ташкентский” ўта хавфли рецидивист деб топилди

    19.07.2024, 14:42
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жуда кўп миқдорда фирибгарлик қилган ўзбекистонлик АҚШдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 3 июн, 08:33

    Туркияда салкам 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео) 

    Дунё | 3 июн, 08:19

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.