• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Гиннеснинг рекордлар китобини забт этган қўшиқчи — Майкл Жексон қандай вафот этганди?

    Бундан 16 йил аввал, 2009 йил 25 июнь куни машҳур қўшиқчи Майкл Жексон вафот этганди. Доим омма эътиборида бўлган қўшиқчининг ҳаёти осон кечмаган. Тинимсиз концертлар туфайли оғир чарчоқлар ва танасидаги дардлар охири уни йиқитади. Асли қора танли бўлган дунё юлдузининг тана рангини қандай ўзгартиргани ҳақидаги баҳслар ҳали узоқ йиллар давом этса ажаб эмас.

    Майкл Жексон
    Фото: nydailynews.com

    Майкл Жексон 1958 йил 29 августда АҚШнинг Индиана штати Гери шаҳрида кўп болали қора танлилар оиласида туғилган.

    Майклнинг 5 нафар ака-укаси, 3 нафар опа-сингиллари бўлган. У оилада еттинчи фарзанд эди. Отаси заводда оддий ишчи бўлган ва бўш вақтларида ўзи тузган ҳаваскор гуруҳ билан концертлар қўйиб турган.

    Кейинчалик болаларида мусиқий истеъдодни кўриб ота The Jackson 5 номи билан мусиқий гуруҳ ташкил этади. Майкл бу гуруҳга қўшилганида 5 ёшда эди.

    Жексонлар аввалига маҳаллий клубларда, тилга тушгач турли шоуларда қўшиқ куйлашади. Тез орада улар мамлакатдаги таниқли гуруҳга айланади.

    1972 йилда ҳали 14 ёшга тўлмаган Майкл ўзининг биринчи тўпламини чиқаради. Йил охиригача иккинчи альбом тақдимоти ҳам ўтказилади.

    Хонанда ундан ўрин олган “Ben” деб номланган қўшиқни шу номдаги фильмда саундтрек сифатида куйлайди. Қўшиқ 1973 йилда “Фильм учун энг яхши саундтрек” деб топилади ва ҳали 14 ёшга ҳам тўлмаган болакай Оскар мукофоти билан тақдирланади.

    Шундан сўнг у бирин-кетин янги альбомларни тақдим этиб бораверади ва дунё миқёсидаги таниқли қўшиқчига айланади.

    The Jackson 5 гуруҳи. Майкл ўнгдан иккинчи

    Оиласи, болалари ва дўстлари

    Майкл Жексон 1994 йилда машҳур қўшиқчи Элвис Преслининг қизи Лиза Мари Преслига уйланади.

    Уларнинг никоҳ тўйи Доминикан Республикасида яширин тарзда бўлиб ўтади ва орадан икки ойдан сўнг бу никоҳ оммага ошкор қилинади.

    Аммо бу никоҳ кўпга чўзилмайди: 1996 йилда улар ажрашишади. Кўп ўтмай қўшиқчи Дебби Роуга уйланади. Бу аёл аввал ҳамшира бўлиб ишлаган ва оммага унча таниш эмасди.

    Майкл ва Дебби икки нафар фарзанд кўришади. 1997 йилда ўғли Принс Майкл Жексон, 1998 йилда қизи Перис Майкл Кетрин Жексон туғилади. 1999 йилда бу жуфтлик ҳам ажрашади.

    2002 йилда Майклнинг учинчи фарзанди Кичик Принс Майкл Жексон туғилади. Бу бола суррогат йўли билан туғилган ва қўшиқчи унинг онасини ошкор қилмаган.

    Майкл Жексон ҳар доим фарзандларини ОАВ ва омма эътиборидан узоқда ушлаган. Омма олдига улар асосан ниқоб таққан ҳолда чиқишган. Қўшиқчининг ўлимидан сўнг болаларни Майклнинг онаси Кетрин Жексон ўз қарамоғига олади.

    Майкл Жексон фарзандлари билан

    Майкл дунёга таниқли шахс сифатида бошқа машҳур шахслар, жумладан, қўшиқчилар Уитни Хюстон, Даяна Росс, Лаёнел Ричи, Стиви Уандер, актрисалар Брук Шилдс, Элизабет Тейлор, актёрлар Марлон Брандо, Эдди Mёрфи, Марк Лестер, Крис Такер, Маколей Калкин билан дўст бўлган.

    Шунингдек, у малика Диана билан дўстона алоқаларда бўлган. Queen гуруҳи ва қўшиқчи Фредди Меркюрининг концертларига бориб турган.

    Тери рангининг ўзгартирилиши

    Майкл Жексон 1980 йиллар бошларида пластик операция қилдириб, терисининг рангини оқартиради. Ҳабашларга хос бўлган қалин лабларини ингичкалаштиради, бурни шаклини ҳам ўзгартиради. Бу амалиёт қўшиқчини умрининг охиригача пластик жарроҳларга қарам қилиб қўяди.

    Чунки тери ранги ўзгартирилгандан сўнг кўп маротаба тананинг турли қисмларида яна қора ранг пайдо бўлиши кузатилаверади. Бундан ташқари унда тери касалликлари ҳам пайдо бўла бошлайди. Шу сабабли Майкл мунтазам тери рангини бир хилда ушлаб турадиган ёки кўрсатадиган кучли пардоз воситаларидан фойдаланиб юрган.

    Кейинчалик қўшиқчи тери рангини атайлаб оқ рангга ўзгартирганини инкор қилган. У ўзининг афроамерикалик эканини ва бу билан фахрланишини, касалликлар туфайли терисига уни оқартирувчи кремлар суртиб юрганини айтган.

    Бироқ уни яқиндан таниганлар бошида у айнан териси рангини оққа ўзгартиришни хоҳлаб пластик жарроҳликка мурожаат қилганини айтишади.

    Майкл Жексон тери рангини ўзгартирган. Аммо унинг ўзи буни тери касаллиги туфайли қилганини айтган.

    Ҳаётининг сўнгги йиллари

    Майкл Жексон ҳаётининг сўнгги йиллари бирмунча оғир кечди. Соғлигидаги муаммолар уни анча қийнаб қўйди. Шунда ҳам қўшиқчи концерт беришни тўхтатмади.

    2009 йилда ўзининг охирги марта концерт турини эълон қилади. Концерт ўша йили июлда бошланиши ва 40 кун давом этиши режалаштирилганди. Бироқ уни ўтказишга улгурмайди.

    У сўнгги концертини аввалроқ эълон қилинган режа бўйича 2009 йил 23 июнь куни ўтказади ва орадан икки кун ўтгач, 25 июнда вафот этади.

    Расмий маълумотларга кўра, Майклнинг ўлимига дориларни ҳаддан зиёд кўп истеъмол қилгани сабаб бўлган.

    25 июнь куни шифокор Конрад Мюррей қўшиқчи танасига пропофол юборади ва уни ёлғиз қолдиради. Орадан икки соат ўтгач Майклнинг ёнига қайтган шифокор унинг оғир ҳолатда ётгани устидан чиқади.

    Шифокор дарҳол қўшиқчига ёрдам беришга уринади, бироқ фойдаси бўлмайди. Маҳаллий вақт билан соат 12:21 да 911 қутқарув хизматига қўнғироқ қилишади. Шифокорлар 3 дақиқада етиб келади.

    Йўлда унинг тўхтаб қолган юрагини ишлатишга уринишади. Жараён шифохонада ҳам давом этади. Бироқ қўшиқчининг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмайди. Соат 14:26 да Майкл Жексоннинг ўлими қайд этилади.

    Майкл Жексон концертда

    Ҳаётлик чоғида жуда кўп рекордлар ўрнатган ва ҳар доим омма эътиборида бўлган қўшиқчининг ўлими интернетни “қотириб қўяди”.

    Унинг вафоти ҳақидаги хабар дунё бўйлаб тарқалар экан, Google, Facebook, Yahoo!, Twitter ва Википедияга бир вақтнинг ўзида бир неча ўн миллионлаб инсонлар киради ва уларнинг иш фаолиятида узилишлар, тўхтаб қолишлар кузатилади.

    Майкл Жексоннинг дафн этилиши анча пайт ортга сурилиб келади ва уни 3 сентябрь куни тупроққа қўйишади. Қўшиқчининг ўлими бўйича очилган жиноят ишида шифокор Конрад Мюррей айбдор деб топилиб, у 4 йилга қамалади.

    Рекордлари

    Майкл Жексон ўз фаолияти давомида 80 дан ортиқ дунё рекордини ўрнатган. Улардан энг аҳамиятлилари қуйидагилар:

    Барча даврларнинг энг оммабоп қўшиқчиси. Майкл Жексоннинг концертларига жами 17 миллион одам кирган ва бу мутлақ рекорд ҳисобланади.

    1988 йилда Лондондаги Wembley стадионида ўтказилган 7 та концертига 504 минг одам келган ва бу концертларда энг кўп одам тўплаш бўйича мутлақ рекорддир.

    Майкл Жексон Англиядаги машҳур Wembley стадионда концерт қўйганда жуда кўп одам келган

    Концертлар қўшиқчига яхши даромад келтирган. У 1989 йилда 100 млн доллар ишлаб топган биринчи қўшиқчига айланади.

    2009 йилда унинг Тҳис Ис Ит деб номланган концертига бир дақиқада 1,5 минг дона чипта сотилган ва бу ҳам рекорд ҳисобланади.

    Барча даврларнинг энг муваффақиятли мусиқачиси. Майкл Жексон бренди остида қарийб 400 млн дона диск сотилган. Бу унинг дискларини тайёрловчи мусиқа индустриясига 5 млрд доллар даромад келтирган.

    1991 йилда у Sony/Epis/Warner билан шоу-бизнес тарихида энг йирик — 890 млн долларлик шартнома имзолайди.

    Барча даврларнинг энг кўп мукофот соҳиби бўлган қўшиқчи. Майкл Жексон фаолияти давомида 372 та турли расмий мукофотларни қўлга киритган.

    Энг оммабоп альбом. 1982 йилда чиқарилган Thriller альбоми 110 млн нусхада сотилган ва бу ҳам мутлақ рекорд ҳисобланади.

    Дунёдаги энг машҳур инсонлардан бири. Майкл Жексон дунёдаги энг таниқли инсонлардан бири бўлган. Уни дунёнинг барча жойларида, ҳатто Амазонка ўрмонларида ярим ёввойи ҳолда яшаётган қабилаларгача билишган. Ҳатто Микки Маус ва қорбобонинг кимлигини билмайдиганлар ҳам Майкл Жексонни таниган.

    Энг саховатли мусиқачи. Майкл Жексон кўп марта жуда катта миқдорда хайр-эҳсон қилиб турган. 1985 йилда куйланган Wе Are The World қўшиғи сотувидан келган 67 млн долларни у Африкадаги очарчиликдан қийналаётганларга ёрдам берувчи ташкилот ҳисобига ўтказган.

    2000 йилда Майкл Жексон дунёдаги 39 та хайрия компаниясини қўлловчи шахс сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

    Вафотидан сўнг энг кўп даромад келтираётган шахс. Майкл Жексон вафотидан сўнг ҳам жуда катта даромад келтираётган шахс ҳисобланади. 2010 йилда у вафотидан сўнг энг кўп даромад келтираётган шахслар рўйхатида биринчи ўринда бўлган.

    Майкл Жексоннинг қўшиқларини хонанданинг ўлимидан сўнг унинг меросхўрларидан Sony Music 750 млн долларга харид қилган. Ҳозирда Майкл Жексоннинг қўшиқларига ва улар келтираётган фойдага шу компания эгалик қилади.

    2000 йилда Майкл Жексон Гиннеснинг рекордлар китобида энг кўп эсланган шахс сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирган.

    Майкл Жексоннинг фарзандлари, ҳозир

    Яна бир қизиқ маълумот — Майкл Жексоннинг концертларида ўнлаб тез тиббий ёрдам машиналари навбатчиликда турган. Бунга сабаб кучли ҳаяжон туфайли унинг айрим мухлислари ҳушини йўқотарди ва бундай пайтларда тиббиёт ходимларининг ёрдами лозим бўларди.

    Майкл Жексоннинг тўнғич ўғли Принс Майкл Жексон ва қизи Перис Жексон актёрлик билан шуғулланиб келишмоқда. Кичик Принс Майкл Жексон продюсер ва режиссёрлик қилмоқда.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

    16 июн, 18:15   Изоҳ (0)   5568
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Майкл Жексон#Шоу-бизнес#Гиннес#Англия#санъат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сенат хориждан қайтганларни ОИВ инфекцияси текширувидан мажбурий ўтказишга оид қонунни маъқуллади

    Ўзбекистон | 1 август, 21:12

    Рафинья “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 1 август, 21:02

    Машҳур фильмларда кино ижодкорлар кулгили хатоларга йўл қўйган ҳолатлар

    Кино | 1 август, 20:44

    Россия мигрантларнинг болаларига мактабларда бепул таълим беришни тақиқламоқчи

    Дунё | 1 август, 20:25

    Тошкент давлат тиббиёт университети талабаси Тошкент-Деҳли самолётида инсон ҳаётини сақлаб қолди

    Ўзбекистон | 1 август, 20:10

    Канада АҚШнинг янги божларига жавобан ўз манфаатларини ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 1 август, 19:55

    “Челси” Николас Жексонни “Барселона”га таклиф қилди

    Спорт | 1 август, 19:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.