Бухорода аёл уйида икки вояга етмаган қизини шафқатсизларча калтаклади. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда таралди.
Аниқланишича, ҳолат Жондор тумани, Маҳмуд Торобий кўчасида яшовчи аёл томонидан содир этилган. Унинг турмуш ўртоғи бир неча йилдан буён Россияда ишлаб келаётган бўлган. Аёл эрининг улардан хабар олмаётгани ва етарлича пул жўнатмаётганидан жаҳлланиб, вояга етмаган қизларини уриб, калтаклаб, видеотасвирга олган ва эрига жўнатган.
Вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалоловнинг билдиришича, мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда Жондор тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)