Ҳиндистон шимоли-шарқида сўнгги бир неча кун ичида кучли ёмғир, сув тошқини ва кўчкилар оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар жароҳатланди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

Ҳиндистон армияси Сикким штатидаги ҳарбий лагерини кўчки босиши оқибатида 2 аскар ва бир нафар юк ташувчи ҳалок бўлгани, 6 аскар бедарак йўқолганини маълум қилган. Бедарак йўқолган олти кишини қутқариш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, Ассам, Арунчал Прадеш, Мегҳалая ва Мизорам штатларида ҳам қурбонлар қайд этилган.
Ассам штатида жами 17 та туман сув тошқинидан зарар кўрган. 364 мингдан ортиқ одам жароҳатланиб, улар учун 52 та ёрдам лагерлари ташкил этилган.
Манипур штатида эса армия пойтахт Импҳал бўйлаб кенг кўламли қутқарув ишларини давом эттириб, кучли ботқоқланган ҳудудлардан 500 дан ортиқ тинч аҳолини эвакуация қилган. Расмийлар Арунчал-Прадешда кўчкилар ва сув тошқинлари оқибатида 10 киши, Ассамда эса 8 киши ҳалок бўлганини айтган.
1 июнь куни Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шоҳ Ассам, Сикким, Арунчал Прадеш ва Манипур губернаторлари билан суҳбатлашганини билдирган. Шунингдек, у ҳар қандай ёрдамга тайёрлигини ва Моди ҳукумати шимоли-шарқий халқларни қўллаб-қувватлашда “қоя каби” туришини маълум қилган.
Изоҳ (0)