Актёрлар ҳаётида бир фильмда рол ижро этиб, турли сабабларга кўра бир-бири билан кўришмаган ҳолатлар ҳам учраб туради. Бундай ҳолатларга тиғиз иш жадвали ёки пандемия ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Жек Блек ва Жеки Чан — “Кунг-фу панда”
Бошқа кўплаб катта бюджетли мультфильмлар сингари “Кунг-фу панда”да Дастин Хофман, Анжелина Жоли, Жеки Чан, Люси Лиу, Сет Роген, Жек Блек, Иан МакШане, Майкл Кларк Дункан каби кино оламининг ҳақиқий юлдузлари томонидан ижро этилган асосий ва ёрдамчи роллар мавжуд.
Қизиғи шундаки, По овозини берган Жек Блек ва уста Маймунга овоз берган Жеки Чан биринчи мультфильм чиққанидан то учинчисига қадар 10 йил давомида бир-бирларини кўрмаган. Дубльяж устида ишлаш икки ёки ундан ортиқ актёрнинг бир вақтнинг ўзида студияда бўлишини талаб қилмайди, шунинг учун актёрларнинг жадваллари биринчи навбатда улар учун қулай тузилган ва шундай бўлдики, учта фильм давомида Жек Блекнинг жадвали Жеки Чан билан мос келмаган.
Сем Хьюган ва Селин Дион — “Қайтадан сев”
“Қайтадан сев” комедик мелодрамасининг бюджети 9 миллион долларни ташкил этади, бу бундай фильм учун мутлақо нормалдир. Лекин ажабланарлиси шундаки, бир нечта саҳналарда бирга рол ўйнаган Сем Хьюган ва Селин Дион аслида турли жойларда суратга олинган ва уларнинг кадрлари пост-продюсерликда бирлаштирилган. Гарчи фильм 2023 йилда экранларга чиққан бўлса-да, суратга олиш ишлари 2020 йилнинг октябрь ойида бошланган.
Хью Грант ва Метью Макконахи — “Жентлменлар”
“Жентлменлар”даги энг ёрқин юзлар — Хью Грант ва Метью Макконахи, аммо Гай Ричи сюжетни шундай қўйганки, уларнинг қаҳрамонлари ҳеч қачон йўллари кесишмаган. Шунинг учун Метью ва Хью ҳам сценарийни ўқиш пайтидаги бир мартадан ташқари, суратга олиш майдончасида умуман учрашмаган. Хью Грантнинг сўзларига кўра, фильм премьерасидан олдин барча актёрлар бир хонага йиғилиб, сценарийни ўқиб, ҳамма нарсани муҳокама қилгандагина учрашишган. Бундан ташқари, у ерда ҳам Грант ва Макконахи гаплашмаган — улар бир-бирларига турли томонлардан бош ирғаб қўйган холос.
Том Ҳолланд ва Ж.К Симмонс — “Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ”
“Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ” фильмини суратга олиш 2020 йилда, одамлар ижтимоий масофани сақлаб, уйда қолишган ва ниқоб тақиб юрган пайтда бошланган. Суратга олиш майдончарида вазият янада жиддийроқ эди, шунинг учун кўплаб фильмлар 2020 ва 2021 йилларга қолдирилади, шу жумладан “Ўргимчак одам: уйга йўл йўқ” фильми ҳам икки марта қолдирилади.
Том Ҳолланднинг айтишича, студия актёрларнинг ҳеч бири касал бўлмаслиги учун суратга олиш майдончасига имкон қадар камроқ юлдуз тўплашга ҳаракат қилишади. Гарчи Ҳолланд деярли ҳар куни суратга олиш майдончасида бўлса-да, Ж.К. Симмонсни кўролмайди. Агар студия рухсат берганида, у севимли актёрларидан бири билан учрашиши мумкин эди.
Жон Красински ва Элизабет Олсен — “Доктор Стренж”
Жаноб Фантастика ва Ванда Максимофф ролларини ижро этган Жон Красински ва Элизабет Олсен билан ҳам худди шундай вазият содир бўлади. Элизабетдан Жон билан қандай ишладингиз, деб сўрашганда, актриса уни кўрмаганини айтади. Бундан келиб чиқадики, уларнинг қаҳрамонлари диалогга киришган бўлса-да, бир-бирига тегмайди ва узоқда туришади, яъни бундай кадр учун бир вақтнинг ўзида иккита актёрнинг иштироки талаб қилинмайди.
Изоҳ (0)