Ҳью Жекман янги лойиҳа — “Three Bags Full: The Sheep Detective” комедияли мистик триллерида иштирок этиш учун Лондонга ташриф буюрди.
Бироқ хорижий нашрларнинг айтишига кўра, актёр Буюк Британияда доимий қолиши мумкин.
“Ҳью ҳозирда Лондонда истиқомат қилувчи онаси ва синглиси билан яқинроқ бўлишни истайди ва катта эҳтимол билан ўзига янги умр йўлдоши топишга умид қилмоқда”, — дейилади манбада.
Маълумки, 55 ёшли Жекман икки фуқаролик — Австралия ва Буюк Британия фуқаролигига эга. Қайд этилишича, Голливуд юлдузи хайрия ишлари билан ҳам шуғулланишни режалаштирган, бироқ бунинг учун унга яхши ҳамроҳ керак.
“Ҳью Жекман дунёни янада яхшироқ масканга айлантиришга ёрдам берадиган турмуш ўртоқни топишни орзу қилади. У кино саноатидаги 25 йиллик фаолияти давомида етарлича маблағ ишлаб топди ва эндиликда ўз кучини янада каттароқ ва хайрли ишларни қилишга сарфламоқчи. Ҳью том маънода шоу-бизнес доирасидан чиқиб, мазмунли умр ўтказмоқчи”, — дейилади манбада.
2023 йилда актёр 27 йил давомида бирга яшаган турмуш ўртоғи Деборра Ли билан ажрашганини маълум қилган эди. Ўз баёнотида собиқ жуфтлик ҳар ким ўз йўлидан кетишга қарор қилганини тушунтирди. Иккиси ҳам қарийб ўттиз йил давомида бирга бахтли умр кечиргани, бундай умр йўлдош учратгани учун омадли экани, аммо ҳозирда ўзгариш вақти келганини таъкидлади.
Шунингдек, Ҳью ва Деборра журналистлардан уларнинг оилавий ҳаёти ва танловини ҳурмат қилишни ва шахсий чегараларини бузмасликни сўрашди ва қўшимча маълумот беришдан бош тортди.
Ҳью Жекман ва Деборра Ли 1996 йилда турмуш қурган, жуфтлик 1995 йилда “Коррелли” фильмини суратга олиш майдонида танишган. Улар икки фарзандни асраб олган ва 18 ёшли Ава исмли қизи бор.
Изоҳ (0)