• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шу кунларда олий таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда. Бу йил унда 805 минг нафар абитуриент иштирок этмоқда.

    Мутасаддилар 2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кадрлар тайёрлаш давлат буюртмаси режаси бўйича ахборот берди. Қайд этилганидек, бу йил бакалавриатда ҳам, магистратурада ҳам муҳандислик, қурилиш, табиий фанлар, математика, ахборот технологиялари йўналишларига квоталар сони оширилмоқда. Тўлов-контракт асосида қабул давлат ва нодавлат муассасаларга бир хил шартлар асосида, олийгоҳнинг илмий салоҳияти ва моддий-техника базасига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.

    Давлат раҳбари олий таълим муассасаларига умумий давлат буюртмасини тасдиқлаш, бунда мамлакат ривожи ва меҳнат бозори талабларига эътибор қаратиш бўйича кўрсатмалар берди. 

    Мамлакатда муҳандис кадрларга талаб юқори. 20 июнь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бу соҳадаги олий таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш вазифаси қўйилган эди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Масалан, ҳозир Сурхондарёда Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти бор. Уларни йириклаштириш орқали Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

    Бу самарали бошқарув тизимини жорий этиш, такрорланувчи факультет ва кафедраларни қисқартириш, айрим штат бирликларини мақбуллаштириш имконини беради.

    Янги университетда Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади. Унга билими юқори талабалар танлов асосида олиниб, амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади. Бу мактабнинг йўналишларига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, замонавий лабораториялар ташкил этилади. Уларнинг таклифлари асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари йўлга қўйилади.

    Университетнинг бошқарув ва ўқитувчилик лавозимларига хорижий тажрибага эга, илмий ва амалий малакаси юқори мутахассисларни жалб этиш, уларнинг иш самарасини халқаро стандартлар асосида баҳолаш вазифалари қўйилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Давлат раҳбари тармоқ, корхона ва олий таълим муассасаси узвийлигини мустаҳкамлаш, ўз соҳасида илғор, рақобатдош мутахассислар тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.

    Ўзбекистон президентининг 2023 йил сентябрь ойида АҚШга ташрифи чоғида таълим соҳаси бўйича ҳам келишувларга эришилган эди. Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда.

    Унинг фаолияти 2024/25-ўқув йилидан бошланади. Университетда муҳандислик, архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрланади. Битирувчиларга Аризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий университетнинг дипломи берилади.

    Бу борадаги ташкилий чора-тадбирлар ва келгуси мақсадлар белгилаб олинди.

    15.07.2024, 21:40   Изоҳ (0)   4763
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 36 та муҳандислик олийгоҳи ва уларнинг филиаллари йириклашиб, жами 20 та олийгоҳ қолади 

    20.06.2024, 18:12

    Президент эндиликда олийгоҳларнинг тажриба ишлаб чиқариш корхоналари мақоми қонун билан мустаҳкамланишини айтди

    20.06.2024, 18:22

    Ўзбекистонда айрим ўқувчилар олийгоҳга имтиҳонсиз, контракт асосида қабул қилинади

    28.06.2024, 15:47

    30 йилда илк бор тоққа кетаётганлар, чек сўраган лўлилар, биргаликда футбол кўраётган маҳалладошлар: ижтимоий тармоқларда нима гап?

    15.07.2024, 21:30

    UzAutoMotors ўтказган 1,3 млрд сўмлик давлат харидида қонун бузилиши ҳолати аниқланди

    15.07.2024, 21:20

    Рақобат қўмитаси “жонланди”: кутилмалар қандай?

    15.07.2024, 21:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.