АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Украинага ҳарбий ёрдамнинг янги транши тўғрисидаги қонун лойиҳасини кейинги президент лавозимига киришгунга қадар Конгресс орқали қабул қила олмайди, деб ёзади Financial Times.
Украина билан муносабатларни “трампобарқарор” қилишнинг иложи йўқ. Гап шундаки, агар Трамп сайловда ғалаба қозонса, у ҳарбий ёрдам оқимини назорат қила олади, дейди “Янги Америка хавфсизлиги” таҳлил марказининг бош директори Ричард Фонтейн.
Аввалги Украинага 60,64 миллиард долларлик ёрдам лойиҳасини тасдиқлаш республикачиларнинг қаршилиги туфайли Конгрессда фақат апрель ойи охирида келишилган эди. Бу вақт ичида Украина қўшинлари снарядлар тақчиллигига, катта йўқотишларга ва фронтда муваффақиятсизликларга дуч келган.
Оқ уй республикачиларнинг қаршилигини фақат унинг етакчиларига Украина сўнгги снарядларни йўқотиб, мағлуб бўлиш арафасида эканлигини якка тартибда тушунтириш орқали синдиришга эришилган эди.
Аввалроқ Трамп Украинага ёрдам ҳажмини Россия билан олиб борилган музокаралар натижалари билан боғлашга ваъда берган эди. Собиқ президент Киевга 60,64 миллиард доллар ажратишни маъқуллаган республикачиларга танбеҳ берган.
Изоҳ (0)